Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Энг фаол ёшлар етакчиси аниқланди
13:22 / 2022-02-09

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Миллий гвардия, Миллий хавфсизлик хизмати, Давлат божхона қўмитаси ва Ёшлар ишлари агентлиги ҳамкорлигида Тошкент шаҳридаги муассаса ҳамда ҳарбий қисмлардаги Ёшлар иттифоқининг бошланғич ташкилоти етакчилари ўртасида «Йилнинг энг фаол ёшлар етакчиси» кўрик-танлов бўлиб ўтди.

Тадбир аввалида Янги Ўзбекистонда ёш авлодни баркамол қилиб тарбиялаш, уларнинг ҳаётга мустақил қадам қўйишлари учун барча зарур шароитларни яратишга қаратилган тизимли ишлар хусусида маърузалар тингланди.

Танлов давомида иштирокчилар шеърий чиқишлар, викторина ўйинлари ва савол-жавоблар орқали ўз билимларини намойиш этишди.

Натижаларга кўра, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқининг Фавқулодда вазиятлар вазирлиги академиясидаги бошланғич ташкилоти етакчиси катта лейтенант Фирдавс Каримов мутлақ ғолибликни қўлга киритиб, биринчи ўринни эгаллади. Қуролли Кучлар Академиясидаги бошланғич ташкилот етакчиси, капитан Бобурмирзо Солиев иккинчи ўринни эгаллаган бўлса, Давлат божхона қўмитасининг Божхона институтидаги бошланғич ташкилоти етакчиси, катта лейтенант Темур Хидировга учинчи ўрин насиб этди.

Ғолиблар диплом ва эсдалик совғалар билан тақдирланди.

Гулноза Бобоева, ЎзА