Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Энг фаол ходимлар эътироф этилди
13:05 / 2022-03-28

“Ўзбекистон почтаси” акциядорлик жамияти ташкил топганига 30 йил тўлиши муносабати билан Бухоро филиалида байрам тадбири бўлиб ўтди.

Таъкидланганидек, Президентимизнинг “Почта алоқаси хизматларини кўрсатиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги қарори асосида вилоятда муайян ишлар амалга оширилмоқда. Натижада почта жўнатмаларини етказиб бериш муддатлари 3 баробарга қисқартирилди. Электрон тижоратнинг ривожланиши учун қўшимча шарт-шароитлар яратилди. Олис ва чекка ҳудудларда аҳолининг банк-молия ва давлат хизматларидан фойдаланиш имконияти кенгайтирилди. 

Эндиликда почта бўлимлари орқали пластик карталарини маблағ билан тўлдириш, нақд пул ечиш, кредит олиш тўғрисидаги аризаларни расмийлаштириш, кредитларни сўндириш каби кўплаб хизматлардан фойдаланиш мумкин бўлади. Миллий операторнинг онлайн савдо майдончаси ишга туширилмоқда. Бу тизим орқали тадбиркор ишлаб чиқарган маҳсулотини Республика бўйича савдога олиб чиқиш ва уларни ўз вақтида манзилга етказиб бериш имконига эга бўлмоқда. Почта жўнатмаларини қабул қилиш, саралаш ва онлайн кузатиш бўйича автоматлашган тизим ишга туширилмоқда.  

Тадбирда фаолияти давомида фаоллик кўрсатган ва корхонада ишлаб чиқариш самарадорлигини оширишга муносиб ҳисса қўшиб келаётган филиал ходимларидан бир гуруҳи тақдирланди. Жумладан, “Ўзбекистон почтаси” АЖ Бухоро филиали Олот тумани почта алоқаси боғламаси “Чандир” алоқа бўлими почтальони Бобохон Каримов Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги “Фахрий ёрлиғи” билан, филиалнинг Янгибозор почта алоқаси боғламаси “Шавгон” алоқа бўлими почтальони Бўрибой Раҳимов вазирликнинг “Ўз касбини устаси” белгиси билан тақдирланди. Шунинг турли номинациялар бўйича ҳам ходимлар рағбатлантирилди. Тақдирланганларга Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Бухоро вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан қимматбаҳо совғалар топширилди. 

Зариф Комилов,  ЎзА