Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
КИМ ҚАНЧА ХАЙРИЯ ҚИЛДИ?
18:59 / 2020-04-04

Муҳими, ушбу ижтимоий ёрдамлар ўз вақтида эҳтиёжманд оилаларгаетказилмоқда.


Энг фаол тадбиркорлар ва ташкилотлар номи маълум бўлди

“Ўзэкспомарказ” биносида жойлашган Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги қошида ташкил этилган Ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш марказига ҳар куни ҳомийташкилотлар ва саховатпеша инсонлар томонидан хайрия маҳсулотлари келиши давом этмоқда. Муҳими, ушбу ижтимоий ёрдамлар ўз вақтида эҳтиёжманд оилаларгаетказилмоқда.

Бугунги кунга қадар 20 дан ортиқ ана шундай саховатпеша ташкилотлар, жумладан, “Murad buildings” компанияси томонидан 550 та 10 турдаги озиқ-овқат маҳсулотларидан иборат жамланма, “Paxta neft bazasi” МЧЖ томонидан 9 минг 996 литр ва “KUKMARA” МЧЖ томонидан 504 литр ёғ, “GLOBO EXPORT COMPONE” МЧЖ томонидан 210 кг. фасол, “Тадбиркор” хусусий корхонаситомонидан 2 тонна ун ва 3 тонна сабзи, “XADRA MARKET” МЧЖ томонидан 7 минг 200 та тухум, Сергели тумани Мажбурий ижро бюроси томонидан 1 минг 200 та тухум, 80 кг. макарон, 80 кг гуруч, 80 кг. шакар, 40 кг. горох, 40 литр ёғ маҳсулоти ва 40 та товуқ, “Чортоқ” МЧЖ томонидан 26 минг 520 дона ва “SHAFFOF” хусусий корхонаси томонидан 1 000 дона ичимлик суви ва “BEST AШANS DVP” томонидан 888 донатурли номдаги сув (cola, fanta, bonaqua) маҳсулотлари етказиб берилди.

Шунингдек, “MEBEL HOUSE” МЧЖ томонидан 480 та болалар озуқаси, 400 та болалар таглиги (pampers), “Келес фаровон” МЧЖ томонидан 1 минг 500 та коса, тарелка ва пиёла, 100 та чойнак тақдим этилди.

Аҳолининг эҳтиёжманд қатламини дори-дармон ва гигиена воситалари билан таъминлаш мақсадида турли ҳомий ташкилотлар томонидан 32 турдаги, жумладан, “Соғлом авлод” жамғармаси томонидан 5 турдаги жами 18 мингта дори воситалари, “HAVOQAND PEOPLE” МЧЖ томонидан 10 мингта ва Учтепа тумани ҳокимлиги томонидан 5 мингта тиббиёт ниқоби, “GREEN CITY ва BIZNING UYLAR”компанияси томонидан 10 мингта тиббиёт ниқоби ва 3 минг 950 та антисептик воситалари, “AVERC” хусусий корхонаситомонидан 1,5 мингта гигиена воситалари келтирилди.

Мазкур ижтимоий ёрдам маҳсулотлари биринчи навбатда кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар, кексалар ва нуронийлар, доимий иш билан банд бўлмаган аҳоли вакилларига маҳалла ходимлари ва волонтёрлар ҳамкорлигида мунтазам етказиб турилмоқда.

Бугун — 4 апрель ижтимоий ҳимояга муҳтож, кам таъминланган оилалар, ногиронлар рўйхатлари шакллантирилди ва “Ўзбекистон почтаси” АЖ томонидан ташкил этилган автомашиналарда мазкур оилаларга озиқ-овқат маҳсулотлари етказилди.

Бунда шу кунга қадар қабул қилинган маҳсулотлар ҳисобидан ҳар бир оилага 2 дона ўсимлик ёғи, 2 кг гуруч, 1 кг шакар, 2 кг ун, 1 дона товуқ, 3 кг картошка, 2 кг пиёз, 2 кг макарон тарқатилди.

Шунингдек, бугуннинг ўзида “Чортоқ” МЧЖ томонидан берилган минерал сувларнинг 17 минг 340 донаси карантиндаги фуқаролар учун марказлашган ҳолда ташкил этилган озиқ-овқат омборига, 4 минг 560 донаси “Бўстон” сиҳатгоҳига, 4 минг 620 донаси “Ботаника” сиҳатгоҳига, “SHAFFOF” хусусий корхонаси томонидан берилган 1 000 дона ичимлик суви эса “Ўртасарой” вирусалогия марказига топширилди.

Марказда иш олиб бораётган Call-centre (1197 қисқа рақами)га бугун соат 17:00 қадар аҳоли томонидан 2057 та (шу кунга қадар 4044 та) мурожаат келиб тушди ҳамда улар тегишли тартибда мутасаддиларга тақдим этиб борилмоқда.

Ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш маркази томонидан шу кунга қадар пойтахтимиздаги 3 минг 436 та ана шу тоифадаги оилага зарур маҳсулотлар етказилди.

Қувонарлиси, бу каби ҳомийлик хайрияларини кўрсатиш истагини билдираётган ватандошларимиз сони кун сайин ортиб бормоқда.

Ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш маркази аҳолининг эҳтиёжманд қатламини қўллаб-қувватлаш ва коронавирус эпидемияси оқибатларини бартараф этиш мақсадида ҳомийлик қилиш истагини билдирган шахсларни ҳамкорликка чақиради.