Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Энг фаол тадбиркорлар тақдирланди
20:00 / 2024-08-16

Юртимизда кейинги 6-7 йил давомида тадбиркорлик субъектларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш натижада ишбилармонлик муҳити жадал суръатларда ривожланиб бормоқда.

Президентимизнинг ташаббуслари билан 3 йилдан буён юртимизда 20 август “Тадбиркорлар куни” сифатида кенг нишонланиб келинмоқда. Давлатимиз раҳбарининг сана муносабати билан тадбиркорлар билан учрашиб, очиқ мулоқот қилишлари анъана тусига кирган. Қувонарли жиҳати, ҳар йилги учрашувни барча тадбиркорлар орзиқиб кутишади. Боиси, Юртбошимиз билан мулоқотдан кейин соҳаларда сезиларли ўзгаришлар юз бермоқда, тадбиркорларга имтиёз ва имкониятлар қамрови кенгаймоқда. 

Бугунги кунда Жиззах вилоятида фаолият кўрсатаётган тадбиркорлик субъектлари сони 28 минг 200 дан ортиқни ташкил этиб, уларда банд бўлган аҳоли 220 минг нафарни ташкил этади. Бугунги кунга келиб, вилоят ялпи ишлаб чиқаришда хусусий секторнинг ўрни 68,3 фоиздан ошгани ҳам соҳага берилаётган эътиборнинг яққол далили. 

[gallery-18769]

Сўнгги йилларда соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар самарасида Жиззах вилояти, аграр соҳадан саноати ривожланган ҳудудга айланиб, бугунги кунда вилоятда жами саноат корхоналари сони 5051 тага етди. 

Сўнгги 7 йилда вилоятга жами 2 миллиард 700 миллион АҚШ доллари миқдорида хорижий инвестиция маблағлари жалб этилган бўлиб, яратиб берилган шароитлар ва амалга оширилаётган ислоҳотлар сабаб жорий йилнинг ўзида 1 миллиард 800 миллион доллар хорижий инвестиция маблағларини ўзлаштириш мақсад қилинган. Жорий йилнинг ўтган 6 ойида эса 477 миллион 300 минг АҚШ доллари миқдорида хорижий инвестиция маблағлари жалб этилди. 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тадбиркорлар куни” муносабати билан соҳа вакилларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида”ги фармонига асосан бир гуруҳ юртдошларимиз Давлат мукофотларига сазовор бўлди. Улар орасида, Жиззах вилоятининг 3 нафар вакили ҳам бор. Шунингдек, давлатимиз раҳбарининг “Фаол тадбиркор” кўкрак нишони билан тақдирлаш тўғрисида”ги фармойишига асосан 8 нафар жиззахлик тадбиркор “Фаол тадбиркор” кўкрак нишони билан тақдирланди. 

Вилоят ҳокимининг анжуманлар саройида ташкил этилган тадбирда, ушбу орден, медал ва кўкрак нишонларини Эргаш Салиев тантанали равишда топширди. 

А.Қаюмов, ЎзА.