Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Энг фаол ижтимоий ходим аниқланди
12:45 / 2025-05-24

Маълумки, ижтимоий ҳимояни маҳалла даражасида ташкил этиш ва аҳолининг оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолишининг олдини олиш мақсадида "Инсон" ижтимоий хизматлар марказлари ижтимоий ходимлар гуруҳлари томонидан ижтимоий хизматлар ва ёрдамлар кўрсатишнинг янги тизими йўлга қўйилган.

Ижтимоий ходимларга ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолининг эҳтиёжлари ва мавжуд имкониятларини баҳолаш орқали уларга индивидуал тартибда ижтимоий хизматлар ва ёрдамлар кўрсатиш режаларини ишлаб чиқиш, аҳолига давлат томонидан кафолатланган ижтимоий хизматлар ва ёрдамлар тўғрисида, шунингдек, аҳолининг мазкур хизматларни олишга бўлган ҳуқуқлари бўйича тушунтириш бериш каби вазифалар юклатилган.

Ижтимоий соҳада сидқидилдан меҳнат қилиб, одамлар ҳаётида ижобий ўзгариш яратишга ҳисса қўшаётган фидойи ходимлар бугун эътироф ва рағбатга сазовор бўлмоқда.

Хусусан, “Энг фаол ижтимоий ходим – 2025” танлови эълон қилинди ва 2025 йил март ойида старт олган танловда жами 8 минг 325 нафар ижтимоий ходим рўйхатдан ўтиб, ҳудудий саралаш босқичларида қатнашди.

Танлов доирасида иштирокчилар ўзларининг назарий билимлари, амалий тажрибалари ва мини-лойиҳалари орқали беллашди. Уларнинг касбий салоҳияти, ташаббускорлиги ҳамда ижтимоий соҳадаги фидокорона фаолияти ҳакамлар ҳайъати томонидан юқори баҳоланди.

“Энг фаол ижтимоий ходим – 2025” танлови якунида иштирокчилар энг муҳим самарадорлик кўрсатгичлари (KPI), тест синовлари, энг яхши кейс тақдимоти, маҳаллаларда амалга оширган ижтимоий лойиҳалари асосида адолатли баҳоланди.

“Энг фаол ижтимоий ходим ассистенти” номинацияси ғолиблари ҳам эътироф этилди.

Муҳайё Тошқораева, ЎзА