Энг фаол депутатлар аниқланди
Навоий давлат кончилик ва технологиялар университетида Ўзбекистон Халқ демократик партияси вилоят Кенгаши томонидан “Энг фаол депутат” кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.
Депутатларнинг сиёсий фаоллигини ошириш, уларнинг депутатлик ваколатларини амалга оширишдаги ташаббускорлигини рағбатлантириш ҳамда илғор тажрибаларни оммалаштириш мақсадида ташкил этилган танловда барча туман ва шаҳарлардан иштирокчилар қатнашди.

Танлов давомида иштирокчилар депутатлик фаолияти, аҳоли билан ишлаш тажрибаси, мурожаатлар ижроси, депутатлик назорати ва партия дастурий мақсадларини амалга оширишдаги фаоллиги бўйича баҳоланди.
Якунда халқ депутатлари Зарафшон шаҳар Кенгаши депутати Г.Бобомуродова ғолиб деб топилди ҳамда танловнинг кейинги босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.

Тадбир якунида иштирокчиларга ташаккурнома ва эсдалик совғалари топширилди.

А.Бўриев, ЎзА мухбири