Энг эпчиллар ғолиб бўлди
Нукусдаги 2-сонли спорт мактабида стол тенниси бўйича Солиқ қўмитаси кубогининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ўтказилди.
Қорақалпоғистон Республикаси спорт вазирлиги, солиқ бошқармаси, Ўзбекистон стол тенниси федерацияси Қорақалпоғистон бўлими томонидан ҳамкорликда ташкил этилган мазкур мусобақада шаҳар ва туманлардан 120 нафарга яқин иштирокчи U15 ва U17 ёш тоифаларида ўзаро рақобатлашди.
Ғолиблар Қорақалпоғистон Республикаси Солиқ бошқармаси томонидан медал, диплом ҳамда қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.


Довуд Абибуллаев, ЎзА мухбири