Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
«Энг буюк араб ақллари» жамғармаси ташкил этилди
08:39 / 2022-01-18

БАА вице-президенти, бош вазири ва Дубай ҳукмдори Шайх Муаммад бин Рашид Ол Мактум араб дунёси илм-фанининг кўзга кўринган вакиллари ғояларини молиялаштирадиган махсус жамғарма ташкил этди.

«Энг буюк араб ақллари» номли мазкур жамғарманинг бюджети 100 миллион дирҳам (27,3 миллион доллар)ни ташкил қилади. Ушбу маблағ математика, физика, компьютер дастурлаш ва йирик ҳажмли маълумотни қайта ишлаш соҳасида инновацион ғояларни топиш ва амалга оширишга сарфланади.
Islam.ru хабарига кўра, Дубай келажак музейидан дастур учун база сифатида фойдаланилади. Тузилмага 4 вазир бирга раҳбарлик қилади.

- Бугун биз физика ва математика, дастурий таъминот ва маълумотлар тўғрисидаги фан, иқтисодиёт, олий таълим ва тадқиқот соҳаларида минг нафар буюк араб ақлларини топиш учун янги лойиҳани бошладик, - деди Шайх Муҳаммад.

Унинг фикрига кўра, буюк ақллар яхши дунёни қуриш учун ҳар қандай имкониятга эга бўлган араб цивилизациясини яратади.

- Биз Амирликларнинг энг яхши илмий ғояларни ишлаб чиқишда араб ва жаҳон инкубатори сифатидаги ролини кучайтирамиз. Олим, мутафаккир, инноваторлар учун глобал марказ сифатида қурилган Келажак музейи минтақамиздаги энг яхши ақл салоҳиятини ривожлантирадиган пойдевор учун идеал марказ бўлади, - деди Дубай ҳукмдори.

Жамғармага Келажак музейи президенти ва Вазирлар Маҳкамаси ишлари бўйича вазир Муҳаммад Ал Гергавий, илғор фанлар бўйича давлат вазири ва БАА космик агентлиги раиси Сара Ал Амирий, рақамли иқтисодиёт, сунъий ақл ва масофадан туриб ишлаш тизимини ривожлантириш масалалари бўйича давлат вазири Омар Ал Олама, ёшлар ишлари бўйича давлат вазири Шамма Ал Мазруий раҳбарлик қилади.

ЎзА