Республикада 1 м3 ичимлик сувининг энг арзон нархи Тошкент шаҳрида 400 сўмни, энг баланд нархи Навоий вилоятида 3 000 сўмни ташкил этади. “Ўзсувтаъминот” бу ҳақда ЎзАга маълумот берди.
Сув таъминоти ташкилотлари ичимлик сувни аҳолининг сони, уларнинг турмуш шароитлари ҳамда техник имкониятларидан келиб чиқиб, ишлаб чиқилади.
2022 йилда “Ўзсувтаъминот” АЖ тизимидаги корхоналар томонидан 1 728 млн куб. метр ёки ўртача кунига 4 734 минг куб. метр ичимлик сув ишлаб чиқилган. Ушбу ҳажмлар 2021 йилда – 1 628 млн.куб.м, 2020 йилда – 1 608 млн.куб.м, 2019 йилда – 1 588 млн.куб.м, 2018 йилда – 1 553 млн.куб.м ташкил этган.
Шунингдек, Тошкент шаҳри аҳолисини ичимлик сув таъминланганлик даражаси 97,3 фоизни ташкил этади. Шаҳар аҳолисини узлуксиз ичимлик суви билан таъминлаш мақсадида ўртача бир кунда 1,8-1,9 млн.куб.м сув ҳажмлари ишлаб чиқилмоқда.
Марказлашган ичимлик сув билан таъминланган аҳоли пунктларида, саноат корхоналари ва бошқа истеъмолчиларни чиқариб ташлаганда, республика бўйича кунлик бир кишига истеъмол ўртача 99,2 литр.
Фарғона вилоятида – 200 литр, Тошкент шахрида – 174 литр, Навои вилоятида-170 литр, Хоразм вилоятида – 143 литр, Жиззах вилоятида - 130 литр, Тошкент вилоятида – 126 литр, Сирдарё вилоятида – 103 литр, Самарқанд вилоятида – 96 литр,
Андижон вилоятида – 84 литр, Наманган вилоятида – 75 литр, Сурхондарё вилоятида – 74 литр,
Қорақалпоғистонда – 55 литр, Қашқадарё вилоятида – 42 литрга тўғри келади.
Сардорбек Поёнов, ЎзА.