Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Энергосамарадорликни таъминлаш йўлида (+видео)
14:37 / 2024-03-12

Энергетика соҳасида ресурслар йилдан-йилга чекланиб бораётган бир шароитда, Ўзбекистонда бу борада яқин йиллар ичида босқичма-босқич анъанавий ёқилғилардан воз кечиб, муқобил энергия манбаларини кенг жорий этишга асосий эътибор қаратилмоқда. Жумладан, жорий йилнинг 28 февраль куни Президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида бўлиб ўтган кенгайтирилган йиғилишда, давлатимиз раҳбари Энергетика вазирлиги ва бошқа мутасадди раҳбарлар олдига қатор долзарб вазифаларни белгилаб берганди. Яъни, яқин 2-3 ойда 14 та қуёш ва шамол электр станцияларини ишга туширишни тезлаштириш, 3 йиллик дастур асосида “Яшил қувват”га ўтиш, келгуси 3 йилда 8 гигаваттга тенг 28та қуёш ва шамол электр станцияларини ишга тушириш ва соҳага инвестицияларни кенг жалб қилиш каби ўнлаб устувор йўналишлар ва вазифалар белгилаб олинди. Бу борада қилинаётган ишлар, муқобил энергия манбааларини кўпайтириш бўйича кўрилаётган чора–тадбирлар хусусида “Ўзэнергоинспекция”нинг энергия самарадорлик ва қайта тикланувчи энергиялардан фойдаланишни назорат қилиш бўлими бошлиғи Феруз Маҳмудов билан суҳбатлашдик.

- Бугунги кунда энергия самарадорликни ошириш борасида юртимизда қандай ишлар амалга оширилмоқда?  

- Дарҳақиқат, дунёда энергия танқислиги мавжуд, шу жумладан Ўзбекистонда ҳам. Энергия танқислигининг олдини олиш мақсадида 2023 йилда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 57-сонли қарори тасдиқланди. Мазкур қарорнинг эълон қилинишининг асосий мақсади   ишлаб чиқариш жараёнида бевосита табиий газ ва электр энергиядан фойдаланиш жараёнларида фото электр станциялардан, сув қиздириш коллекторларидан кенг фойдаланишни, гидроэнергетикани кучайтириш мақсадлари кўрсатилган. 

Энергия танқислиги Ўзбекистонда асосан қишки мавсумда кўп учрамоқда... 

<iframe width="560" height="315" src="https://www.youtube.com/embed/0rPftxXc-jg?si=JrM8uFgCrSRtjAPL" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" allowfullscreen></iframe>

Санжар Тошпўлатов, Улуғбек Тўхтаев, ЎзА