Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Энергия сарфи юқори бўлган соҳаларда қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантириш бўйича алоҳида дастур ишлаб чиқилади
17:40 / 2024-02-28

Президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида ўтказилаётган йиғилишда электр истеъмоли юқори бўлган қишлоқ ва сув хўжалиги, ичимлик суви таъминоти корхоналарида “яшил энергия” қувватларини кўпайтириш бўйича ишларни жадаллаштириш зарурлиги қайд этилди.

Масалан, қишлоқ хўжалиги ерларида қуёш панелларини ўрнатиш, яъни “агровольтаика” бўйича хорижий тажриба ўрганилмоқда. Ҳисоб-китобларга кўра, мамлакатимизда 10 гигаваттли агровольтаика салоҳияти мавжуд.

Мутасаддиларга жорий йилда 6 та туманда “агровольтаика” усулида пилот лойиҳаларни бошлаш топширилди. 

Умуман, халқаро экспертларни жалб қилган ҳолда энергия сарфи юқори бўлган соҳаларда қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантириш бўйича алоҳида дастур ишлаб чиқиш вазифаси қўйилди.

ЎзА