Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Энергия самарадорлигига эришиш – муҳим вазифа
18:22 / 2024-08-10

Бош прокурор ўринбосари Ш. Аминов, Энергетика вазирлиги ва “Ўзэнергоинспекция” раҳбарларидан иборат ишчи гуруҳ томонидан Навоий вилоятида энергия самарадорлиги бўйича амалга оширилаётган ишлар, энергия истеъмоли юқори бўлган корхоналарнинг фаолияти таҳлил қилиниб, белгиланган мақсадли кўрсаткичлар бажарилишини таъминлаш чоралари кўрилаяпти.

Жумладан, энергия истеъмоли юқори бўлган “Навоий ИЭС”, “Навоийазот”, “Қизилқумцемент” АЖлар ва бошқа саноат корхоналари фаолиятида энергия ресурсларини иқтисод қилишнинг аҳволи жойига чиққан ҳолда таҳлил қилинди.

Жараёнда ушбу корхоналарда ортиқча истеъмолга сабаб бўлаётган омиллар, яъни истеъмолга мос равишда қуёш панеллари ўрнатилмаганлиги, балансида мавжуд трансформатор ва тармоқларнинг таъмирланмаганлиги ва тежамкор бўлмаган газ ускунасидан фойдаланиб келаётганлиги аниқланиб, уларни бартараф этиш бўйича тавсиялар берилди.

Навоий вилояти ҳокимлигида энергия истеъмоли юқори бўлган йирик истеъмолчилар ҳамда соҳа мутасаддилари иштирокида йиғилиш ўтказилиб, вилоятда энергия ресурсларини тежаш бўйича тасдиқланган чора-тадбирларнинг ўз вақтида бажарилишини таъминлаш бўйича тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берилди.  

Ўрганишлар давом этмоқда.

А.Бўриев,

ЎзА мухбири