Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Энергия самарадор турар-жой бинолари қурилишига эътибор ортмоқда
14:41 / 2022-10-15

Бўстонлиқ туманида “Ўзбекистонда энергия самарадор қишлоқ турар-жой бинолари қурилишини ривожлантиришга кўмаклашиш” лойиҳаси доирасида оммавий ахборот воситалари ходимлари учун икки кунлик семинар ўз ишини бошлади.

“Авеню парк” дам олиш масканида ташкил этилган ушбу семинарда Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Жиззах вилоятларидан журналистлар иштирок этмоқда.

Турар-жой биноларини қуришда энергия самарадор технологияларни қўллаш муҳим саналади. Бу каби лойиҳаларнинг аҳамиятини тушунтириш, бу мавзуда журналистик материаллар тайёрлаш ҳам замон талабидир.

Ҳаммамиз қаердадир яшаймиз. Кимдир индивидуал қурилган уйларда, кимдир катта шаҳарларда – кўп қаватли уйларда истиқомат қилади. Қиш келди дегунча барчага уйни иситиш ташвиши тушади. Индивидуал қурилган уйларни турли усулда иситиш мумкин. Кўп қаватли уйларда иситиш тизимидан фойдаланилади. Гап ана шу иситиш тизими ҳақида ҳам эмас, уйларда энерго тежамкорликни қандай амалга ошириш мумкинлиги ҳақида бўлади.

БМТнинг тараққиёт дастури ҳамда Қурилиш вазирлиги томонидан ҳудудларда ОАВ ходимлари учун ташкил этилган семинарларда энергия тежамкор уй-жойлар презентация қилинмоқда.

2017 йилда қуриб топширилган 800 та бир қаватли ва 2020-2022 йилларда қуриб топширилган 22 та кўп қаватли энергия тежамкор уйлар аҳоли томонидан илиқ кутиб олинди.

Мазкур уйлар қурилиши Қурилиш вазирлиги ҳамда БМТнинг Тараққиёт дастури ҳамкорлигида амалга оширилди. Бу лойиҳа Энергия аудит текширувларидан ўтказилиб, энерготежамкорлик даражаси белгиланган.

Уйлар қурилиш нархи ҳозирги кунда фуқаролар томонидан қурилаётган уйлар билан деярли бир хил. Чунки иссиқлик изоляцияси маҳсулотлари ва қайта тикланувчи энергия манбалари ускуналари давлат ва БМТнинг Тараққиёт дастури томонидан беғараз молиялаштирилади.

 

И.Аввалбоев, ЎзА