Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Энергия ресурсларидан бўлган 44 миллиард сўм қарз ундирилди
19:30 / 2023-06-13

Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Cамарқанд вилояти бошқармаси ва ҳудудий бўлимлари томонидан электр энергияси ва табиий газ истеъмолчиларидан қарздорликни ундириш билан боғлиқ ижро ҳужжатлари ижросини таъминлаш борасида зарур чора-тадбирлар кўрилмоқда.

Бунинг натижасида жорий йилнинг ўтган даврда истеъмолчиларга етказиб берилган энергия ресурсларидан ҳосил бўлган 44,1 миллиард сўм (электр энергияси учун 29,7 миллиард сўм ва газ таъминоти учун 14,4 миллиард сўм) қарздорлик ундирилди. Шунингдек, амалга оширилган ижро ҳаракатлари давомида қарздорлардан 1,1 миллиард сўмлик мол-мулк қарздорлик хатловга олиниб, ҳозирда электрон онлайн савдоларига чиқариш чоралари кўрилмоқда.

– Бюронинг Нарпай тумани бўлими иш юритувида жиноят ишлари бўйича туман судининг 2023 йил 5 апрелдаги суд варақасига асосан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 185-моддаси 2-қисми билан судланган Ж.К.нинг жиноят иши юзасидан етказилган моддий зарарни қоплаш мақсадида тўланган 28 миллион 200 минг сўм пулларни туман электр таъминоти корхонаси фойдасига ўтказиш ҳақидаги ижро ҳужжати келиб тушган, –  дейди МИБ Самарқанд вилояти бошқармаси бўлим катта инспектори Зафар Низомов. – Шу асосида ижро иши юритиш қўзғатилган ва олиб борилган ижро ҳаракатлари натижасида ушбу сумма туман электр таъминоти корхонаси фойдасига ўтказиб берилиши таъминланди. Ушбу йўналишдаги ишлар давом этмоқда.

Ғ.ҲАСАНОВ, ЎзА