Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Энергия ресурсларидаги ноқонуний ҳолатлар тизимга 80 миллиард сўмдан зиёд зарар келтирди
11:01 / 2025-10-04

“Ўзэнергоинспекция” ахборот хизмати маълумотларига кўра, сентябрь ойида ўтказилган назорат тадбирлари давомида энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари кўплаб аниқланган ва тизимга катта зарар келтирилган.

Текширишлар жараёнида истеъмолчилар томонидан 219 та ноқонуний ҳолат қайд этилди.  

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, 33,6 миллион кВт⋅соат электр энергияси (52 миллиард сўм) ва 9,4 миллион метр куб табиий газ (28,3 миллиард сўм) ноқонуний равишда талон-торож қилиниб, энергетика тизимига жами 80 миллиард 473 миллион сўм зарар етказилгани маълум қилинди.

Шунингдек, қоидаларни бузиш билан боғлиқ 546 та маъмурий иш расмийлаштирилди.  

Қоидабузар истеъмолчиларга нисбатан белгиланган тартибда чора кўриш учун тегишли ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга топширилди.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, ноқонуний ҳолатларнинг олдини олиш, ресурслардан тежамкор ва қонуний фойдаланишни таъминлаш ҳамда тизимдаги адолатли тақсимотни йўлга қўйиш мақсадида назорат ишлари янада кучайтирилади.

Н.Зиёдуллаева тайёрлади,

ЎзА