Энергетикларга замонавий электромобиллар топширилди
ФОТОРЕПОРТАЖ
“Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамиятининг Наманган ҳудудий филиалига Хитойда ишлаб чиқарилган 15 та замонавий электромобиль топширилди. Янги транспорт воситалари барча шаҳар ва туман электр таъминоти бўлимлари тасарруфига берилди.
Қайд этилишича, мазкур электромобиллар аҳолига кўрсатилаётган хизматлар сифатини янада ошириш, шунингдек, авария ва фавқулодда ҳолатларга тезкор жавоб бериш имкониятларини кенгайтиради.
[gallery-27360]
Тантанали тадбирда Наманган вилояти ҳокими Шавкат Абдураззоқов, “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ ҳудудий филиали раҳбарияти ҳамда соҳа ходимлари иштирок этди.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ олган (сурат), ЎзА