Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Энергетиклар ўз маҳоратларини синовдан ўтказишди
17:18 / 2025-12-26

Сирдарё вилоятининг Ширин шаҳридаги Сирдарё Иссиқлик электр станциясида (ИЭС) “Ёнғин хавфсизлиги ойлиги” доирасида кенг қамровли тадбирлар ўтказилди.

Унда ходимларнинг ёнғин хавфини барвақт аниқлаш, фавқулодда вазиятларда тезкор ва тўғри ҳаракат қилиш кўникмаларини мустаҳкамлаш, шунингдек профилактик тарғибот тадбирлари ва ўқув машғулотлари давомида олинган билим ва маҳоратлар синовдан ўтказилди.

Мазкур мусобақа ва машғулотлар станциянинг қиш мавсумида хавфсиз ва беталафот ишлашини таъминлаш, барча объект ва ускуналарни шай ҳолатга келтириш ҳамда юз бериши мумкин бўлган хавфли ҳолатларни олдиндан бартараф этиш мақсадида ташкил этилди.

Мусобақа Сирдарё ИЭС нинг объектларда ёнғин хавфсизлигини таъминлашни ташкил этиш бўлими ва ёнғин-қутқарув қисми масъуллари ҳамкорлигида амалга оширилди.

Мусобақа олдидан иштирокчиларга ёнғин хавфини аниқлаш, хавфли манбаларни бартараф этиш ҳамда фавқулодда ҳолатларда тўғри ҳаракат қилиш бўйича назарий тушунчалар берилди. Кейин эса уч босқичдан иборат амалий синов ўтказилди ва ҳар бир жамоа ўз малакасини намойиш этди.

Якуний натижаларга кўра станциядаги мусобақада 1-қозон–турбина цехи жамоаси 1-ўринни эгаллади. 2-ўринга Марказлаштирилган таъмирлаш цехи жамоаси, 3-ўринга эса Дистиллят чучуклаштириш станцияси жамоаси сазовор бўлди.

– Ўтказилган бу машғулот ходимларни ёнғин келиб чиқиши мумкин бўлган ҳолатларнинг барвақт олдини олишга, хавфли вазиятларда эса тезкор ва аниқ ҳаракат қилиш учун тайёрлашга хизмат қилади, – деди Сирдарё ИЭС мустаҳкамлик ва хавфсизлик техникаси хизмати ёнғин хавфсизлиги бўйича катта нозири Жаҳонгир Овлакимов.  – Чунки бу тадбир, нафақат объект хавфсизлиги, балки ҳар бир ходимнинг ҳаёти учун аҳамиятлидир.

Энг муҳими, ойлик доирасидаги тадбирлар станцияда хавфсиз ишлаш маданиятини мустаҳкамлаш, ходимлар ўртасида масъулият ва ҳушёрликни янада оширишга қаратилган ҳолда давом эттирилмоқда.

Ғулом Примов, ЎзА мухбири