Энергетиклар электр узатиш тармоғида юзага келган носозликни бартараф этишмоқда
Мамлакатимизда электр тармоқларининг аҳолига сифатли хизмат кўрсатиши учун алоҳида эътибор қаратилмоқда. Юзага келадиган муаммолар ўз вақтида бартараф этилиши йўлга қўйилди.
Тошкент шаҳридаги “Ботаника” подстанциясидан чиқувчи “Астрономия-1,2”, “Л-Босмахона” ва “Л-Карамурт” кабел тармоқларида носозлик юзага келди.
Натижада Юнусобод ва Мирзо Улуғбек туманларининг айрим истеъмолчилари (6 250 та) электр таъминотидан узилган.
Бундан хабар топган мутасаддилар кабел тармоғидаги носозликни бартараф этиб, 3 мингдан ортиқ истеъмолчининг электр таъминоти қайта тикланган.
Ҳозирги вақтда энергетиклар томонидан қолган носозликни бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда.
Шербек Исломов,
ЎзА