Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Энергетика вазирлигининг Жамоатчилик кенгаши йиғилиши бўлиб ўтди
16:19 / 2024-09-09

Энергетика вазирлигининг Жамоатчилик кенгаши йиғилишида энергетика тизимида амалга оширилаётган ишлар, хусусан, вазирлик томонидан исътемолчиларни электр энергияси ва табиий газ билан барқарор таъминлаш борасида кўрилаётган чора-тадбирлар, мурожаатлар билан ишлаш каби қатор йўналишларда маълумотлар берилди.

Энергетика вазирининг Маънавий-маърифий ишлар ва давлат тили масалалари бўйича маслаҳатчиси Собиржон Қурбонов қайд этганидек, кейинги йилларда соҳадаги ўзгаришларни кенг оммага етказишда Жамоатчилик кенгашининг фаол иштироки жуда муҳимдир.  

[gallery-19165]

–Бугун ушбу йиғилишда Энергетика вазирлиги томонидан амалга оширилаётган ишлар сарҳисоби, Жамоатчилик кенгаши аъзоларининг ҳар бир билдирган таклиф ва саволларига катта эътибор қаратдик. Негаки, улар бизнинг халқ орасида юрган вакилларимиз ҳисобланади. Улар халқимизни бевосита тизимдаги ўзгаришлардан хабардор қилиш баробарида, мавжуд муаммолардан бизни огоҳ этади. Шу маънода Жамоатчилик кенгаши аъзолари вазирлик ва халқ ўртасида мулоқот кўприги вазифасини ўтайди. Муҳими, тадбирда жорий йилги ишлар ва режалар ҳақида атрофлича маълумот бериш чоғида уларнинг таклифларини эшитдик. Бу эса тизим ишини янада такомиллаштиришда амалий ёрдам беради, – деди С.Қурбонов.  

Шунингдек, йиғилишда соҳада амалга оширилаётган лойиҳаларнинг мамлакатимиз энергетикаси равнақидаги аҳамияти ҳақида сўз юритилди. Бугунги кунда таъминотдаги муаммоларнинг асосий сабабларига ҳам урғу берилди. Унга кўра, бу каби масалалар ечими муддат ва маблағ билан боғлиқ бўлиб, улар босқичма-босқич ҳал этилиши кўзда тутилган.  

Насиба Зиёдуллаева,

ЎзА