Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Энергетика вазирлиги ва “Иссиқлик электр станциялари” АЖ Ширин энергетика коллежига ўқишга таклиф этади
16:00 / 2021-09-07

Ширин энергетика коллежига 2021-2022-ўқув йилида умумий ўрта мактабларнинг 9-, 11-синфлари ва ўрта махсус касб-ҳунар коллежи, академик лицейлар битирувчилари ҳамда иккинчи мутахассислик учун ўқиш истагида бўлган шахслар қуйидаги йўналишлар бўйича кундузги ва сиртқи бўлимларга ўқишга қабул қилинади:

9-синф битирувчилари учун:

1) Электр станциялар ускуналарини таъмирлаш бўйича чилангар;

2) Пайвандловчи (электр-газпайвандлаш ишлари);  

3) Электромонтёр;

4) Aхборот воситалари машина компьютер тармоқлари оператори;

11-синф ва ундан юқори маълумотга эга бўлганлар учун кундузги ва сиртқи бўлимга:

1) Буғ турбиналари ва ускуналари;

2) Энергоблок ва қозон турбиналарини бошқариш;

3) Электр станциялари ускуналарини таъмирлаш бўйича электр чилангар;

4) Электр станциялар ва тармоқларга хизмат кўрсатиш бўйича электромонтёр;

5) Электр ускуналарини таъмирлаш ва уларга ҳизмат кўрсатиш бўйича электромонтёр (тармоқлар бўйича);

6) Aхборот тизимлари (тармоқлар бўйича);

7) Компьютер тармоқлари;

8) Aвтоматика ва назорат - ўлчаш асбоблари созловчиси;

9) Aвтомобилларни йиғиш ва синаш;

10) Aппаратуралар, реле ҳимоя воситалари ва автоматикаларни таъмирлаш;

11) Aлоқа тармоқлари ва коммутация тизимлари;

12) Иссиқлик таъминоти ва иссиқлик техникаси;

13) Бухгалтер;

14) Электр ҳисоблагичлар эксплуатацияси.

Таълим кундузги ва сиртқи шаклда 2 йилдан 2 йилу 6 ой муддатга давлат гранти ва тўлов-контракт шартномаси асосида амалга оширилади.  

Коллежни тугатган битирувчилар ўз соҳаси бўйича кафолатланган иш билан таъминланади.  

Коллежга ҳужжат топшириш учун www.kollej.edu.uz электрон платформаси орқали қуйидаги ҳужжатлар тақдим етилади:  

1) Электрон ариза;

2) Фуқаролик паспорти ёки ID карта (электрон сканер нусхаси);

3) Умумий ўрта мактабнинг 9-11-синфини тугатганлигини тасдиқловчи аттестат (электрон сканнерланган) нусхаси ёки ўрта махсус касб-ҳунар таълим муассасасини тамомлаганлиги тўғрисидаги диплом (электрон сканнерланган) нусхаси;

4) 3х4 фотосурат.

Ўқишга республикамизнинг барча ҳудудларидан фуқаролар қабул қилинади. Узоқдан келган ўқувчилар барча шароитларга эга бўлган ётоқхона билан таъминланади.

Яна бир муҳим янгилик

Коллежда барча ўқув йўналишларида дарс жараёнлари (физика, математика, инглиз тили, кимё ва информатика фанлари) чуқурлаштирилган тартибда олиб борилади. Коллежни муваффақиятли тамомлаган битирувчилар Саудия Aрабистонининг “ACWA Power” компанияси томонидан яна бир йил муддатга тўлиқ инглиз тилида энергетика тизими учун мақсадли кадрлар тайёрлаш дастури асосида ўқитилади.  

Дарслар “ACWA Power” компаниясининг мутахассислари ҳамда юқори малакали ўқитувчилар томонидан анъанавий ҳамда виртуал тарзда сифатли ташкил этилади.

Иш амалиётлари эса тўғридан-тўғри йирик иш берувчи корхонасида олиб борилади.  

Ҳужжатларни қабул қилиш жорий йилнинг 10 сентябригача давом этади.  

 

Мурожаат учун телефонлар:

 

+998-91 503-99-70;

+998-90 312-50-65;

+998-91 503-95-66;

Факс: +998-67-764-49-45.

 

Манзил: Сирдарё вилояти, Ширин шаҳри, Ибн Сино кўчаси, 19 уй.