English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Энергетика вазирлиги ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарларга муносабат билдирди
17:00 / 2023-07-17

Марказий Осиё давлатлари энергетика тизими, хусусан, Қирғиз Республикаси ва Ўзбекистон Республикаси энергетика тизими параллел равишда ишлайди.

Шуни ҳисобга олган ҳолда икки мамлакат энергетика компаниялари ўртасидаги келишувга асосан электр энергиясини етказиб бериш ўзаро товар айирбошлаш (олган миқдори ҳажмида қайтариш) шарти билан амалга оширилади.  

Унга кўра, 2023 йил баҳор мавсумида Ўзбекистондан Қирғиз Республикасига (ички истеъмол паст даврда) 150 миллион киловатт соат электр энергияси етказиб берилган.  

Ўз навбатида, келишувга асосан ушбу ҳажмдаги электр энергиясини Қирғиз Республикаси Ўзбекистонга ёз мавсумида қайтаради. Шу билан бирга, Қирғиз Республикаси мамлакатимиз қишлоқ хўжалиги учун шу даврда Норин дарёси орқали сув етказиб беради.  

Ўзбекистон Республикаси арзимаган маблағ эвазига Қирғиз Республикасига катта миқдорда электр энергияси етказиб бергани ҳақида ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарлар шу жиҳатдан мутлақо асоссиздир, дейилади муносабатда.  

Н. Зиёдуллаева, ЎзА.