English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Энергетика вазирлиги – “Imagro Group” компанияси: ўзаро манфаатли алоқаларни мустаҳкамлайди
08:09 / 2022-04-12

Энергетика вазирининг биринчи ўринбосари Азим Ахмедхўжаев ва Италиянинг “Imagro Group” компанияси асосчиси Массимо Поллио бошчилигидаги делегация аъзолари ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Бу ҳақда вазирлик матбуоти хизмати маълум қилди.

Унда  томонлар  ўзаро ҳамкорлик муносабатлари хусусида сўз юритди.

Таъкидлаш керакки, Ўзбекистон билан Италия ўртасидаги иқтисодий алоқалар мустаҳкамланиб бормоқда. Италия компаниялари ва молия институтлари ҳамкорликда лойиҳаларни амалга оширишга қизиқиш билдирмоқда.

Жаноб Поллионинг қайд этишича, сўнгги 5 йил давомида мамлакатнинг ривожланиш стратегияси туфайли Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётининг барча жабҳаларида жадал ривожланиш кузатилди.

Учрашувда АСКУГ лойиҳаси доирасида САЧЕ билан ҳамкорликнинг ижобий тажрибаси, Италия молиялаштиришини жалб қилган ҳолда янги лойиҳаларни амалга ошириш имкониятлари ҳам мухокама марказида бўлди.

“Imagro Group” бутловчи қисмлар, материаллар ва технологияларни глобал етказиб бериш бўйича тан олинган жаҳон етакчи компанияларидан бири ҳисобланади. Бугунги кунда компаниянинг 8 мамлакатда ваколатхоналари мавжуд ва жами айланмаси 550 миллион еврони ташкил этади.

Учрашувда Италия компаниясининг қайта тикланувчи энергия манбаларини ишлаб чиқариш лойиҳаларида иштирок этиш имкониятлари ҳам муҳокама қилинди.

Учрашув якунида томонлар муҳокама қилинган масалалардан манфаатдор эканлигини билдирди.


ЎзА