Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Энергетика вазирлиги делегацияси Қирғиз Республикасида бўлди
20:36 / 2023-04-12

Жорий йилнинг 10 апрель куни Энергетика вазирлиги бошчилигидаги ишчи гуруҳ Қирғиз Республикасининг Қадамжай туманига ташриф буюрди.

Ташрифдан кўзланган мақсад томонлар ўртасида “Шимолий Сўх” газни ер остида сақлаш иншоотида табиий газни сақлаш тизимини тиклаш” лойиҳасининг техник-иқтисодий асосини тайёрлаш учун имзоланган “Йўл харитаси”да белгиланган вазифалар ижроси билан боғлиқдир.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қирғиз Республикасига давлат ташрифи чоғида эришилган келишувларни амалга ошириш мақсадида қўшма амалий ҳаракатлар режаси тасдиқланган эди. УндаY “Шимолий Сўх” газни ер остида сақлаш иншоотида табиий газни сақлаш тизимини тиклаш” лойиҳаси ҳам ўрин олган.

Мазкур режага кўра, Ўзбекистон Республикаси томонидан 15 кишидан иборат ишчи гуруҳ шакллантирилди. “ЎзЛИТИнефтгаз” АЖ билан биргаликда “Шимолий Сўх” ГЕОСИ қудуқларида дала тадқиқотларини ўтказиш учун Техник топшириқ ишлаб чиқилди.

Ташриф чоғида ўзбек томони Қирғиз Республикаси ишчи гуруҳи билан ўтказилган учрашувда “Йўл харитаси”да кўзда тутилган тадбирларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилиниб, ҳудуддаги газ қудуқларининг ҳолати кўздан кечирилди. Лойиҳа доирасида амалга ошириладиган навбатдаги ишлар белгилаб олинди, дейилади Энергетика вазирлиги матбуот хизмати хабарида.

ЎзА