Делегация амалий ташриф доирасида “BIXPO-2021” электр энергетикаси соҳасидаги технологияларнинг 7-халқаро кўргазмаси ва анжуманда иштирок этди.
Вазирлик матбуот хизмати хабарига кўра, жорий йилнинг 10-11 ноябрь кунлари Кванжуда “Янги даврни таклиф қилиш: углерод нейтрал энергияси билан учрашув” мавзуида анжуман ўтказилди.
Анжуман очилишида иштирокчиларни Корея Республикаси Бош вазири Ким Бу Гём қутлаб, Корея 2050 йилгача углерод нейтраллигига эришиш ва (ҚТЭМ) электр энергияси ишлаб чиқаришнинг 60-70 фоизини қайта тикланувчи энергия манбаларидан ҳисобидан амалга ошириш режалаштирилганини таъкидлади.
Шу мақсадда Корея компаниялари умумий қуввати 25 ГВт гача бўлган сузувчи шамол электр станцияларини қуриш лойиҳасини ишга туширди.
Халқаро энергетика кенгаши бош котиби Анжела Вилкас ўз нутқида бош мақсад энергия алмашинувига ўтиш эмас, балки углерод нейтраллигига эришиш воситаси бўлиши кераклигини, шу билан бирга, аҳолини иқлим ўзгариши ва углерод нейтраллиги масалалари бўйича хабардор қилиш муҳим аҳамиятга эга эканлигини қайд этди.
Муҳокама қилинган мавзулар қаторида “ақлли тармоқлар”ни ривожлантиришни таъминлаш, водород каби энергия манбаларининг имкониятларини ўрганиш, ундан саноат миқёсида электр энергияси ишлаб чиқаришда фойдаланишни жадаллаштириш мақсадида халқаро ҳамкорлик, барқарор энергия таъминотини яратиш каби масалалар муҳокама қилинди. Барча мамлакатлар ва ижтимоий қатламлар учун ўтиш, атом энергиясининг энергия манбаи сифатида, гидроэлектр станциялари билан бир қаторда, энг паст эмиссия даражасига эга.
Саммит доирасида “Ўзатом” агентлиги ва “KEPCO” компанияси ўртасида ўзаро тажриба алмашишни йўлга қўйишни назарда тутувчи ҳамкорлик шартномаси имзоланди. “KEPCO” компанияси Жанубий Кореядаги электр энергиясини ишлаб чиқариш, узатиш ва тақсимлаш, шунингдек, атом энергияси, шамол энергетикаси ва кўмир энергетикасини ўз ичига олган электр энергияси лойиҳаларини ишлаб чиқиш учун масъул бўлган энг йирик электр компанияси ҳисобланади.
Насиба Зиёдуллаева тайёрлади, ЎзА