Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Энергетика вазирлиги: 3 500 дан зиёд хонадоннинг бир ойлик истеъмоли миқдоридаги табиий газдан ноқонуний равишда фойдаланиш ҳолати аниқланди
13:40 / 2020-12-09

Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги томонидан куз-қиш мавсумида аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларини узлуксиз равишда электр энергияси, табиий газ ҳамда иссиқлик энергияси билан таъминлаш борасида бир қатор ишлаб олиб борилмоқда.

Шунга қарамасдан, жисмоний ва юридик шахслар томонидан ўзбошимчалик билан табиий газ тармоқларига уланиб, ҳеч қандай ҳужжатларсиз ноқонуний равишда табиий газдан фойдаланиш ҳолатлари аниқланмоқда. Бу эса ўз навбатида, аҳолида табиий газ танқислигини келтириб чиқариб, уларнинг асосли эътирозларига сабаб бўлмоқда.

Жорий йилнинг 7 декабрь куни Тошкент вилояти Оҳангарон тумани Нуробод қўрғонида жойлашган “MEGA BLOCK INVESTMENT” МЧЖга қарашли газоблок ишлаб чиқариш корхонасининг табиий газдан фойдаланиш ҳолати ўрганилганда, жамият томонидан ноқонуний равишда табиий газдан фойдаланган ҳолда, оҳак маҳсулоти ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғулланиб келаётганлиги маълум бўлган.

Мазкур жамият “Ҳудудгаз Тошкент” МЧЖ томонидан 2019 йил 2 декабрда берилган 0332-сонли техник шартга кўра, қиш мавсумида табиий газ етказиб берилиши кафолатланмаган истеъмолчилар тоифасига киради.

Бундан ташқари, 2020 йил 1 ноябрь ҳолатига жамиятнинг табиий газдан 135 миллион сўм дебитор қарздорлиги мавжуд бўлсада, давлат мулкини талон-торож қилиш мақсадида жами 313 та ностандарт газ ёндиргичлари билан жиҳозланган, 3 та хумдонларда (ўлчами 4х25 метр) оҳак маҳсулоти тайёрланаётганлиги аниқланган.

“Ҳудудгаз Тошкент” газ таъминоти филиали ва “MEGA BLOCK INVESTMENT” МЧЖ ўртасида 2020 йил 1 июль куни тузилган шартномада (12-09/346-сонли) ҳам жамиятда фақатгина газобетон ишлаб чиқариш ускунаси ҳамда маиший газ жиҳозлари (умумий соатлик газ истеъмоли 431,84 метр куб) кўрсатилган холос.

Шу билан бирга, газобетон ишлаб чиқариш ускунаси ҳамда маиший газ жиҳозларида сарфланган газ миқдорлари ҳисобини юритиш учун ўрнатилган “Флоугаз” русумли ҳисоблагичи ҳам носоз бўлганлиги тахмин қилинмоқда.

Бунга сабаб, 2020 йилнинг 27 ноябрь кунидан олдинги архив маълумотлари мавжуд эмаслиги (сақланмаганлиги) ҳисобдонга ташқи таъсир кўрсатилган деб ҳисобланмоқда.

Ҳолат аниқланган вақтда тармоқдаги табиий газ босими 2,7 кгс/см квадратни ташкил қилганлиги боис, газ таъминоти филиали томонидан амалга оширилган дастлабки ҳисоб-китобларга кўра жами 3 млрд. 189 млн. 417 минг сўм (3 189,5 минг куб метр) зарар етказилганлиги аниқланиб, ҳозирда бирламчи ҳужжатлар расмийлаштирилмоқда.

Мазкур 3 189,5 минг метр куб табиий газ билан ўртача 3 500 дан зиёд ҳовли уйларнинг бир ойлик эҳтиёжини қондириш имконини беради.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, куз-қиш мавсумида аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларини узлуксиз равишда энергия ресурслари билан таъминлаш мақсадида, тезкор гуруҳлар томонидан жойларда олиб борилаётган ўрганиш ишлари давом эттирилаётганлигини билдирамиз.

 

Энергетика вазирлиги Матбуот хизмати