Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Энергетика вазирлиги “2019 йилда Ўзбекистон Оммавий ахборот воситаларида энг фаол қатнашган вазирлик” номинациясида ғолиб бўлди
12:01 / 2020-01-18

Энергетика вазирлиги юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар ижросида фаол қатнашаётган давлат ташкилотлардан бири.


Энергетика вазирлиги юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар ижросида фаол қатнашаётган давлат ташкилотлардан бири.

Вазирлик томонидан соҳани такомиллаштириш, аҳоли ва истеъмолчиларга барча қулайликлар яратиш бўйича бир қатор ишларни амалга оширилмоқда.

Вазирлик тизимдаги янгилик ва мавжуд муаммоларни ҳал этишда очиқлик ва шаффофлик йўлидан бораётганини алоҳида эътироф этмоқ керак.

Бу жараёнда ҳар бир вазифа ва белгиланган режалар вазирликнинг матбуот хизмати томонидан ОАВлари орқали кенг оммага етказилиб борилмоқда.

Кеча пойтахтимизнинг “Зарафшон” мажмуасида Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги томонидан ташкил этилган “Йил танлови – 2019” танловининг тақдирлаш маросимида Энергетика
вазирлиги “2019 йилда Ўзбекистон Оммавий ахборот воситаларида энг фаол қатнашган вазирлик” номинациясида ғолиб, деб топилгани ҳам шундай ҳаракатлар самарасидир.