Энергетика тизимига 493 миллион сўмлик зарар етказилган
Энергетика вазирлиги ҳузуридаги “Ўзэнергоинспекция” ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан биргаликда жойларда ўтказилаётган назорат тадбирларида Тошкент вилояти Қибрай туманида фаолият олиб бораётган “Н. Ш." МЧЖ томонидан электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди.
Ушбу тадбиркорга қарашли тўйхона ва чойхонанинг электр қурилмалари электр энергиясидан фойдаланиш шартномасини расмийлаштирмасдан электр тармоғига уланганлиги маълум бўлди.
Бу ҳолат туфайли 1,1 миллион киловатт соат ҳисобга олинмаган электр энергияси бўйича 493 миллион сўм миқдорида қайта-ҳисоб ишлари амалга оширилди.
Қоидабузар истеъмолчига нисбатан белгиланган тартибда чоралар кўрилиб, тегишли ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тақдим этилди.
Н.Зиёдуллаева тайёрлади, ЎзА