Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Энергетика тизимига 1,6 миллиард сўмлик зарар етди
13:51 / 2023-03-27

Энергетика вазирлиги ҳузуридаги «Ўзэнергоинспекция» ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан жойларда назорат тадбирлари ўтказилмоқда.

Унда аниқланишича, Наманган вилояти Давлатобод туманидаги «М. С. С.» МЧЖга қарашли металл маҳсулотлари цехида электр энергиясидан ноқонуний фойдаланилган. Бунда цехнинг электр ҳисоблагичлари ўзбошимчалик билан бир неча маротаба алмаштириш орқали электр энергиясининг ҳисоб-китоб ишлари сунъий равишда камайтирилган ҳисоботлар электр таъминоти корхонасига берилганлиги маълум бўлди.  

Ҳисоб-китобларга кўра, ушбу ноқонуний ҳолат сабабли энергетика тизимига 1,6 миллиард сўм зарар етказилган.  

Айни пайтда қоидабузар истеъмолчига нисбатан белгиланган тартибда чоралар кўрилиб, тегишли ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тақдим этилди.  

ЎзА