French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Энергетика соҳасида ҳуқуқий ислоҳотлар рақамли тизим асосида амалга оширилади
17:02 / 2025-04-14

Энергетика вазирлигида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва келишишнинг ягона электрон тизимида ишлаш бўйича ўқув-семинар ташкил этилди.

Ушбу тадбирда Энергетика вазирлиги ва “Ўзэнергоинспекция” ходимлари иштирок этиб, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва келишишда фойдаланиладиган “loyiha.adliya.uz” электрон платформасида ишлаш бўйича билим ва амалий кўникмаларни мустаҳкамлади.

Семинарда иштирокчиларга “loyiha.adliya.uz” платформасидаги иш жараёни, унда ҳужжатларни соддалаштирилган ва кенгайтирилган тартибда баҳолаш, жамоатчилик муҳокамасидан ўтказиш ҳамда зарур ҳисоботларни тайёрлаш бўйича батафсил маълумотлар тақдим этилди.

Тадбирда Адлия вазирлиги масъуллари томонидан амалиётда учраётган ҳолатлар, мавжуд имкониятлар ва янгиликлар хусусида тушунтиришлар берилди.

Энергетика вазирлиги юридик бўлими бошлиғи Фаррух Шарипов семинар натижалари юзасидан қуйидагиларни таъкидлади:

– Ушбу тадбир вазирлик ва “Ўзэнергоинспекция“ мутахассислари учун ҳар томонлама фойдали бўлди. Адлия вазирлиги вакиллари томонидан тақдим этилган маълумотлар орқали “loyiha.adliya.uz” платформасида самарали ишлаш учун керакли билим ва амалий кўникмаларга эга бўлдик. Шунингдек, семинар доирасида қатнашчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олди ҳамда платформа фаолиятини янада яхшилаш борасида таклифларини билдирди. Таъкидлаш жоизки, бундай тадбирлар энергетика соҳасидаги норматив ҳужжатлар лойиҳаларини шакллантиришда замонавий ёндашувларни жорий қилиш, электрон тизимлар орқали шаффофлик ва самарадорликни таъминлашга хизмат қилади, – деди Ф.Шарипов.

Н.Зиёдуллаева, ЎзА