Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Энергетика инқирози муаммо ва имконият сифатида
13:20 / 2022-02-21

Пандемия энергияга бўлган талаб ва нархларнинг кескин пасайишига олиб келди. Бироқ ўтган йилнинг ўрталарида иқтисодиётларнинг жонланиши қазилма бойликлар бозорида сезиларли танқисликни келтириб чиқарди, бу эса, кейинчалик глобал энергетика инқирозига айланди.

Инқироз турли мамлакатларга қандай таъсир кўрсатди ва уни юмшатиш бўйича қандай чоралар кўрилди?

Европа

Жорий йилда бутун Европа бўйлаб уй хўжаликлари  электр энергия  учун  анча юқори пул тўлашмоқда. Газни сақлаш даражасининг пастлиги, Европа Иттифоқида углерод нархининг баландлиги, Осиёда талабнинг ортиши туфайли суюлтирилган  табиий газнинг  танкерлар орқали жўнатишнинг камайиши,  Россия газининг одатдагидан кўра камроқ  етказиб берилиши ҳамда  инфратузилмадаги  узилишлар сабабли  нархлар  кескин ошиб кетди, деб хабар беради Reuters ахборот агентлиги. 

Айни пайтда, совуқ қиш об ҳавоси  газга бўлган талабни оширди ва йил бошидан буён ғарб давлатларининг  энг йирик табиий газ етказиб берувчиси бўлмиш Россияга нисбатан санкциялар таъминотда узилишлар юзага  келиши хавфини уйғотди. 
Ушбу вазиятни юмшатиш мақсадида  қитъа мамлакатлари томонидан  субсидиялар, экологик ажратмалар ёки  ҳисобдан ҚҚС, нархларни чеклашларни бекор қилиш шаклидаги  чоралар қабул қилинди. 

Шунингдек, энергия тежамкор ёритишлар ва “ақлли” ҳисоблагичларга ўтиш тавсия  этилди, бироқ улар дастлабки ҳаражатларни талаб қилиши мумкин. Ёз мавсумида энегия сарфини  анча камайтириш мумкин.

Декабрь ойидан буён  электр энергия нархлари уч баробар ошган Испанияда энергия нархлари  ва компания фойдасини чеклаш бўйича фавқулодда чораларни эълон қилди. Франция ва Италия энг камбағал оилаларга ёрдам пулини тўлашга ваъда берди. 
Шимолий денгизда  газ заҳираларининг  камайиб бораётганидан   энг кўп жабр кўрган Буюк Британия энергия тўловларини тўлашда ёрдам бериш учун энергияни кўп талаб қилувчи тармоқларга кредит бериш масаласини кўриб чиқмоқда. Европа Иттифоқининг энергетика бўйича комиссари Кадри Симсон  2022 йил баҳоридан бошлаб газ нархи аста-секин пасаяди, деган умидда. 

Хитой  

Саноат марказлари компанияларига истеъмолни чеклаш буюрилди,  аҳоли учун ёруғлик вақти-вақти билан ўчириб қўйилди, ҳар йили ўтказиладиган ёруғлик томошалари бекор қилинди.  Ҳатто Гуандун провинциясида ҳокимият  офис биноларида учинчи ва ундан пастки қаватларда лифтлардан фойдаланишни бекор қилди. 

Амалдорлар ички Мўғулистондаги 70  дан ортиқ шахталарга  кўмир қазиб олишни деярли 100 млн тоннага оширишни буюрди. Ўтган йилнинг 29 сентябрида Хитойнинг энг йирик кўмир қазиб  олувчи Шаньси ҳудуди  қишки мавсумда  етарли миқдорда энергия  билан таъминлаш мақсадида  мамлакатнинг  яна 14 та  ҳудудига кўмир етказиб беришни ваъда қилди. 
Энергия тақчиллиги сақланиб қолар экан, ҳукумат энергияга ўтиш суръатларини  қайта кўриб чиқиш вақти келганига ишора қилди. ХХР  бош вазири Ли Кэцян ўз чиқишида Хитой замонавий энергетика тизимини қуриши ва ўзини энергия билан  таъминлашни  яхшилаши лозимлигини  қайд этди. 

Ҳиндистон

Ҳукумат штатлар даражасида  электр энергияни тежаб ишлатишга чақирди ва истеъмолни  камайтириш мақсадида мунтазам  электр узилишларини амалга оширди.  Панжобда олти соатгача давом этган энергия узилишлари норозиликларни келтириб чиқарди. 

Ҳиндистон энергетика вазирлигига мамлакат пойтахти  Нью Деҳлига  энергетика  инқирози туфайли  электр етказиб бериш ҳажмини ошириш топширилди. 

Шу тариқа, дунё аҳли глобал  энергетика инқирози  узоқ муддатли истиқболда  қайта тикланадиган энергия манбаларига  сармоя киритиш  муҳим эканини тушуниб етди, чунки улар  барқарор нархлар ва катта эркинликни кафолатлайди. 

Гулруҳ Абдуллаева, ЎзА