Энергетик ресурсдан самарали фойдаланиш – долзарб вазифа
Наманган вилояти Уйчи туманида қуввати 100 МВт (200МВт соат) бўлган электр энергиясини сақлаш тизимини қуриш инвестиция лойиҳаси амалга оширилмоқда.
Бунинг учун туманнинг “Янгиер” МФЙ ҳудудидан 7,0 гектар ер майдони ажратилган. Айни дамда хитойлик мутахассислар томонидан бу ерда бунёдкорлик ишлари жадал олиб борилмоқда.
[gallery-27049]
Уйчи туман ҳокими Музаффар Абдуллаев мазкур объектда бўлиб, жараён билан яқиндан танишди ҳамда мутахассислар билан истиқболдаги режалар ҳақида келишиб олинди.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА