Эндиликда хориждан олиб кирилган иккитагача мобил қурилма божхона тўловларисиз рўйхатдан ўтказилади
Жисмоний шахслар хориждан ўзи билан олиб кирган иккита мобил қурилмани божхона тўловларисиз рўйхатдан ўтказиши мумкин. Шу кунга қадар фақат 1 та телефонни рўйхатдан ўтказишга рухсат берилган.
Бундан ташқари, қурилмаларни UzIMEI тизимида рўйхатга олишда онлайн тарзда шахсни биометрик идентификация қилиш (Face-ID) жорий қилинди. Натижада сизнинг номингизга бошқалар телефонни рўйхатдан ўтказа олмайди.
Ўзбекистонга келган хорижликлар учун телефонларини рўйхатдан ўтказмасдан фойдаланиш даври 30 кундан 60 кунгача узайтирилди.
UzIMEI айни вақтда фуқаролар ўз номида бўлган қурилмаларни онлайн текшириш имконини берувчи тизимни жорий қилиш устида ишланмоқда.
ЎзА