Эндиликда мактаблар ва боғчаларга ҳам юридик хизмат кўрсатилади
Президентимизнинг жорий йилнинг 18 мартдаги “Юридик хизмат кўрсатиш марказлари фаолиятини янада кенгайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, 2022 йил 1 августдан босқичма-босқич Юридик хизмат кўрсатиш марказлари (Марказлар) томонидан туман даражасидаги қуйидаги идораларга юридик хизмат кўрсатилади.
Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими, қишлоқ хўжалиги бўлими, туризм ва маданий мерос бўлими; спортни ривожлантириш бўлими, оила ва хотин-қизлар бўлими, давлат солиқ инспекцияси;
аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази, давлат умумий ўрта таълим мактаблари,
давлат мактабгача таълим ташкилотлари, давлат кўп тармоқли марказий ва оилавий поликлиникалар.
2022 йил 1 майгача “E-huquqshunos” электрон тизимини техник жиҳатдан қўллаб-қувватлаш ва маслаҳатлар бериб бориш мақсадида “call-марказ” ташкил қилинади.
2022 йил 1 декабргача вилоят даражасидаги давлат органлари ва ташкилотлари ҳамда ҳокимликларга марказлар томонидан юридик хизмат кўрсатилишини йўлга қўйиш бўйича таклифлар ишлаб чиқилади.
ЎзА