Эндиликда кийим-кечак ва бошқа маҳсулотни харид қилишингиз мумкин
Фарғона вилоятида кийим-кечаклар ва бошқа хўжалик маҳсулотларга эга — кўчма савдо дўконлари фаолияти йўлга қўйилди.
Фарғона вилоятида кийим-кечаклар ва бошқа хўжалик маҳсулотларга эга — кўчма савдо дўконлари фаолияти йўлга қўйилди.
Хусусан, “Фарғона шаҳар савдо мажмуаси” масъулияти чекланган жамияти ҳам 12 та шундай кўчма савдо дўконларини ташкил этган бўлиб, бу аҳоли учун янада қулайликлар яратяпти. Ҳар куни тонгда махсус ажратилган автотранспорт воситалари дезинфекция қилиниб, маҳаллалар томон ўз манзилларига йўл олишиб, аҳолига сифатли хизмат кўрсатишмоқда. Мазкур савдо мажмуаси раҳбари Фурқатжон Камоловнинг айтишича, тадбиркорлар онлайн буюртмалар асосида ҳам аҳолига зарур маҳсулотларни, яъни кийим-кечакдан тортиб, истеъмол маҳсулотларини уйига етказиб бериш хизматини йўлга қўйган.

Ҳар бир маҳаллада белгиланган тадбиркорлар томонидан кўчма савдолар амалга ошириляпти. Энг муҳими, мазкур савдо дўконлари орқали маҳсулотлар арзонлаштирган нархларда, доимий аҳоли яшаш жойларида ташкил этилмоқда.
“Дўстлик” маҳалла фуқаролар йиғинидаги 47 та кўп қаватли уйларда 5 минг 200 нафар аҳоли истиқомат қилади. Айни кунларда аксарият фуқаролар карантин туфайли уйда қолиб, ўзларига зарур истеъмол маҳсулотларга эҳтиёж сезмоқда. Кўчма савдо дўконлари уларнинг талабини қондириш мақсадида мазкур маҳаллага келди.
-Ташкилотчиларга раҳмат, -дейди шу маҳаллада яшовчи Анора Комилова.-Кўчма савдо дўкони бизларга катта қулайлик яратди. Кунлар исиб кетгани учун фарзандимга енгилроқ футболка керак эди. Бугун шу билан бирга, неварамга оёқ кийими ҳам олдим.