Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Эндиликда Қирғизистонликлар хорижда бепул ва онлайн консуллик ҳисобида туришлари мумкин
15:45 / 2019-12-06

Бу борадаги тегишли қарор ҳукумат томонидан тасдиқланди.


Мамлакат Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизматининг хабар қилишича, қарор Қирғизистон ташқарисида бўлган Қирғизистон фуқароларининг консуллик ҳисобидан ўтиши ва чиқиши жараёнларини соддалаштиришга қаратилган.

Бу борадаги тегишли қарор ҳукумат томонидан тасдиқланди.

“Мазкур жараён онлайн режимда амалга оширилиши консуллик хизматларини кўрсатиш муддатини қисқартиради. Электрон форматдан фойдаланиш ҚР фуқароларига консуллик ҳисобига туришни масофавий режимда (фуқаронинг иштирокисиз) амалга ошириш имконини беради“, дея таъкидланади ТИВ хабарида.

Консуллик ҳисобига туриш жараёнининг соддалаштирилиши хорижий давлат ҳудудига қонуний кириш ва у ерда бўлиш учун далилларни тақдим қилишни тақозо этмайди.

Бундан ташқари ҳукумат қарорида консуллик ҳисобига туришда консуллик пул ундирмалари олинмаслиги таъкидланган.

“Қирғизистон Республикаси фуқароларнинг бепул консуллик ҳисобига туриш хорижда фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, хорижда истиқомат қилаётган Қирғизистон фуқароларининг сонини аниқлашда, шунингдек сайлов ва референдумларда сайловчиларнинг эҳтимолий рўйхатини тузиш ва уларнинг иштирокини таъминлашда кўриладиган чоралар сирасидандир“, дейилади ташқи сиёсат маҳкамасининг хабарида.