Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Эндиликда ҳоким ёрдамчиларининг кредит ажратиш бўйича тавсиясига ҳоким аралаша олмайди  (+ видео)
10:38 / 2023-04-26

161-сонли Ҳукумат қарори билан эндиликда ҳоким ёрдамчиларининг кредит ажратиш бўйича тавсия беришига маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг аралашувига йўл қўйилмайди.

Шунингдек, оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида аҳоли ва тадбиркорларнинг лойиҳаларини молиялаштириш учун 13 триллион сўм ажратилади. Оилавий дастурлар бўйича кредитларни йиллик 14 фоиз ставкада ажратиш тартиби сақлаб қолинади. Ҳоким ёрдамчилари ташаббуси билан баъзи тадбиркорларга 50 миллион сўмгача кредитлар гаровсиз берилади.

<iframe width="455" height="809" src="https://www.youtube.com/embed/mIEXa5Z7SGQ" title="Эндиликда ҳоким ёрдамчиларининг кредит ажратиш бўйича тавсиясига ҳоким аралаша олмайди" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" allowfullscreen></iframe>

Қолаверса, дастурлар доирасида аввал кредит олиб, ундан самарали фойдаланиб, тадбиркорлигини йўлга қўйган ва кредит тўловларини ўз вақтида тўлаган кичик тадбиркорларга фаолиятини янада кенгайтириши учун ушбу кредитлардан такроран фойдаланишга рухсат берилади.

ЎзАнинг шу каби қисқа видеоларини ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида кузатиб боринг.

 

Фаррух Худоёров, Искандар Исматов (видео), ЎзА