French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Эндиликда чегарада автотранспорт воситаларини кўздан кечириш чегара қўшинлари томонидан амалга оширилади
15:15 / 2026-01-12

Давлатимиз раҳбарининг 2025 йил 17 декабрдаги “Божхона маъмуриятчилиги ва ташқи савдо тартиботларини янада соддалаштириш ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонига кўра мамлакатимиз божхона маъмуриятчилигида бир қатор ўзгаришлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, айрим чегара ўтказиш пунктларида жорий йилда синов тариқасида автотранспорт воситаларини кўздан кечиришни фақатгина чегара қўшинлари томонидан амалга ошириш белгиланмоқда.  

Тошкент давлат юридик университети ўқитувчиси Нозимбек Дилбобоев бу борада қуйидагиларни маълум қилди:  

–Мазкур фармоннинг 2-иловасига мувофиқ божхона органларининг фаолиятини мақбуллаштириш мақсадида қуйидаги чегара ўтказиш пунктларида 2026 йил 31 декабрга қадар синов тариқасида автотранспорт воситаларини кўздан кечиришни фақатгина чегара қўшинлари томонидан амалга ошириш белгиланмоқда:

Жумладан, “Боботоғ” автомобиль йўлида “Сариосиё” чегара божхона постининг “Боботоғ” божхона пункти, “Учтўрғон” автомобиль йўлида “Учтўрғон”чегара божхона пости, “Поп” автомобиль йўлида “Поп” чегара божхона пости, “Ровот”автомобиль йўлида “Ровот” чегара божхона пости, “Риштон” автомобиль йўлида“Риштон” чегара божхона пости ҳамда “Бекобод” автомобиль йўлида “Бекобод авто” чегара божхона постида назорат ишлари чегара қўшинлари томонидан олиб борилади.

Шунингдек, мазкур фармонда юқоридаги чегара ўтказиш пунктларида чегара қўшинлари томонидан автотранспорт воситасини кўздан кечириш жараёнида божхона назоратига тушадиган товарлар аниқланганда ёки божхона органларининг Хавфларни бошқариш тизими кўрсатмасига асосан назорат тартиб-таомилларини амалга ошириш учун божхона органи жалб қилиниши назарда тутилмоқда.

Шу билан бирга, мазкур фармонга мувофиқ қуйидаги Масофавий электрон декларациялаш (МЕД) божхона постлари тугатилмоқда:

Жумладан, Андижон, Бухоро, Наманган, Самарқанд, Тошкент, Фарғона, вилояти Масофавий электрон декларациялаш божхона постлари тугатилади. Ушбу тугатилаётган божхона постларининг штат бирликлари “Божхона расмийлаштируви маркази”га ҳамда иш ҳажми кўп бўлган бошқа божхона постларига ўтказилиши белгиланди.

Гулноза Бобоева,

ЎзА