Энди темир йўл вокзалларига паспортсиз кириш мумкин
Хабарингиз бор, шу вақтга қадар темир йўл вокзалларига паспортсиз кириш мумкин эмас эди. Эндиликда темир йўл вокзалларига паспортсиз кириш мумкин.
Транспорт вазирлигининг қайд этишича, Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига мувофиқ, фуқароларга темир йўл вокзалларига шахсни тасдиқловчи ҳужжатларсиз киришларига рухсат берилади.
Йўловчилар платформасига-перронга йўловчи поезд чипталарига эга бўлган йўловчилар ҳамда ҳаракатланиши чекланган бемор ёки кекса ёшдаги йўловчиларни кузатувчи ва кутиб олувчи фуқаролар шахсни тасдиқловчи ҳужжат билан ўтишлари мумкин.
Вазирлик изоҳида чипталари йўқ шахслар, шунингдек, чиптада кўрсатилган маълумотлар йўловчининг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжатлардаги маълумотларга мос бўлмаган фуқароларнинг йўловчилар платформаси-перронга ва йўловчи ташиш вагонларига киришига йўл қўйилмаслиги айтилган.
Ш.Маматуропова, ЎзА