Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Энди стандартлар экспертизадан бепул ўтказилади
18:38 / 2020-01-20

Жумладан, ўтган йилда институт томонидан 810 та стандартлар экспертизадан ўтказилиб 522 таси давлат рўйхатига киритилди.


Кейинги йилларда республикада тадбиркорликни ривожлантириш учун қулай муҳит яратиш, тадбиркорларга кенг кўламли амалий кўмак бериш борасида Стандартлар институти томонидан қатор ишлар амалга оширилди.

Жумладан, ўтган йилда институт томонидан 810 та стандартлар экспертизадан ўтказилиб 522 таси давлат рўйхатига киритилди.

“Ўзстандарт” агентлигининг “Тадбиркорлик субъектларига қулайлик яратиш ва ташкилот стандартларини экспертизадан ўтказиш жараёнининг шаффофлигини таъминлаш тўғрисидаги” буйруғи ижроси бўйича ташкилот стандартларини экспертизадан ўтказиш тадбиркорлик субъектлари билан шартнома қилинмаган ҳолда амалга ошириб келинмоқда. Ўтган чоракда жами 450 миллион сўмлик 590 та ташкилот стандартлари экспертизадан бепул ўтказилди.

Стандартлар институти томонидан стандартлар экспертизаси учун тақдим этилган 87 та,жумладан, электротехника маҳсулотларига оид – 39 та, озиқ-овқат маҳсулотларига оид – 21 та, қурилиш маҳсулотларига оид – 5 та, ветеринарияга оид – 9 та, кимё саноатига оид – 7 та, полимер маҳсулотларига оид – 6 та ташкилот стандартлари (Ts) амалда техник регламентлар (UzTR), давлатлараро стандартлар (ГОСТ) ва давлат стандартлари (Oʻz DSt) мавжудлиги учун давлат рўйхатидан ўтказиш мақсадга мувофиқ эмас деб топилди, бу эса ўз ўрнида, бир турдаги маҳсулотларга такрорланувчи стандартлар кўпайишини олдини олди.

Тадбиркорлар фаолиятини қўллаб қувватлаш, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилиш ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилаш мақсадида 500 га яқин ташкилот стандартлари (Тs) ўрнига тегишли қуйидаги маҳсулотлар учун 5 та давлат стандартлари (Oʻz DSt) лойиҳалари ишлаб чиқилди ва давлат рўйхатига олинди:

Oʻz DSt 3396:2019 Идиш-товоқ ювиш учун восита. Техникавий шартлар – 92 та ташкилот стандарти ўрнига;
Oʻz DSt 3397:2019 Қовурилган писталар, ёнғоқлар ва нўхат. Техникавий шартлар – 145 та ташкилот стандарти ўрнига;
Oʻz DSt 3398:2019 Санитария-гигиеник мақсадлар учун мўлжалланган қоғоз ва қоғоз маҳсулотлари. Техникавий шартлар – 88 та ташкилот стандарти ўрнига;
Oʻz DSt 3399:2019 Қуртлар. Техникавий шартлар – 92 та ташкилот стандарти ўрнига;
Oʻz DSt 3400:2019 Кукунсимон синтетик ювиш воситалари. Техникавий шартлар – 112 та ташкилот стандарти ўрнига.

Техникавий шартлар – 51 та ташкилот стандарти ўрнига давлат стандартлари ишлаб чиқилиб, айни шу юзасидан агентлик қарори лойиҳаси тайёрланган.

Стандартлар институти Матбуот хизмати