Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Энди шифохоналарда чироқ ўчмайди
08:24 / 2023-09-18

Сирдарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси тизимидаги бир қатор тиббиёт муассасаларига қуввати 30, 50 ва 80 кВт бўлган замонавий дизель генераторлари келтирилиб ўрнатилди.

Бу эса  қиш-қировли кунларда электр энергия тизимидаги "зўриқиш" лар сабаб содир бўладиган қисқа фурсатли узилишлар пайтида шифохоналарда чироқ  ўчмаслигини таъминлайди.

Шу мақсадда   тизимдаги туман, шаҳар тиббиёт бирлашмаларига ҳамда 6 та вилоят даволаш  профилактика муассасасига, жами 34 та  дизель генератори  ўрнатилди.  

Энг муҳими, мазкур дизель генераторлар Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан марказлашган ҳолда  беғараз етказиб берилди.

–Ушбу турдаги генераторнинг  Оқолтин туман тиббиёт бирлашмасига ҳам келтирилиши ва ўрнатилиши хирургия бўлимида ўтказилаётган операцияларни ўз вақтида бажариш,  саломатлигида жиддий муаммоси бор беморга, электр энергияси билан боғлиқ қисқа узилишлар бўлса-да, қўшимча кучланишдан фойдаланган ҳолда малакали тиббий хизмат кўрсатиш имконини беради, – дейди  туман тиббиёт бирлашмаси бош шифокори Ғофур Абдурайимов.  

Ш. Суяров, ЎзА