Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Энди қурувчини аниқлашда рейтинглар ҳам “гапиради”
17:21 / 2020-11-10

Биргина қурилиш-пудрат ташкилотлари рейтингини оладиган бўлсак, эндиликда, уларнинг салоҳияти 6 та гуруҳдан иборат мезонлар билан ўлчанади ва ичига 71 та кўрсаткични қамраб олади.

Куни кеча Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Лойиҳа-қидирув ва қурилиш-пудрат ташкилотлари рейтингини ҳисоблаш ва юритиш тартибини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди ва ушбу Қарор асосида “Лойиҳа-қидирув ва қурилиш-пудрат ташкилотлари рейтингини ҳисоблаш ва юритиш тартиби тўғрисида”ги Низом тасдиқланди.

Биргина қурилиш-пудрат ташкилотлари рейтингини оладиган бўлсак, эндиликда, уларнинг салоҳияти 6 та гуруҳдан иборат мезонлар билан ўлчанади ва ичига 71 та кўрсаткични қамраб олади. Салоҳиятни аниқлашда ташкилотнинг малакали мутахассислари, молиявий кўрсаткичлари, бажарган ишларининг сифати, иш  тажрибаси, техник базаси, рақобатдошлиги каби мезонлар инобатга олинади.

ҚУЙИДАГИЛАР РЕЙТИНГЛАРНИНГ АСОСИЙ ВАЗИФАЛАРИ ЭТИБ БЕЛГИЛАНГАН:

лойиҳа-қидирув ва қурилиш-пудрат ташкилотлари тўғрисидаги ягона электрон маълумотлар базасини шакллантирган ҳолда улар рейтингини юритиш;

лойиҳа ва қурилиш ишларида марказлаштирилган маблағлардан самарали фойдаланиш бўйича такомиллашган тизимни жорий этиш;

лойиҳа-қидирув ва қурилиш-пудрат ташкилотлари томонидан шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига тўлиқ риоя этилишига эришиш;

лойиҳа-қидирув ва қурилиш-пудрат ташкилотлари ўртасида ҳалол рақобат муҳитини шакллантириш орқали пудрат ҳамда лойиҳа ишлари бозорини ривожлантириш;

лойиҳалаш ва қурилиш соҳасида маҳоратли ишчи ва хизматчиларни (кадрларни) тайёрлаш, улар малакасини мунтазам равишда ошириб бориш орқали лойиҳа-қидирув ва қурилиш-пудрат ташкилотлари салоҳияти оширилишига эришиш;

лойиҳа-қидирув ва қурилиш-пудрат ташкилотлари соҳа бўйича дунёдаги нуфузли ташкилотлар рейтингида юқори поғоналардан жой олишини таъминлаш.

МУҲИМ ЭСЛАТМА: Мазкур рейтинглар Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлигига Давлат солиқ қўмитаси, Давлат статистика қўмитаси ҳамда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан иш тажрибаси, ходимлар, шу жумладан, малакали мутахассислар сони, асосий воситалар ҳажми, олинган даромадлар, тўланган солиқлар ва иш ҳақи фонди тўғрисидаги маълумотлар; шунингдек, Қурилиш соҳасида назорат инспекцияси томонидан қурилиши тугалланган объектлар ҳажми, шаҳарсозлик қонунчилигини бузиш ҳолатларини бартараф этиш тўғрисидаги бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмаларнинг мавжудлиги ва уларнинг ижроси тўғрисидаги маълумотлар асосида шаклланади.  

Аҳамиятлиси, ушбу дастyрий таъминотлар "Шаффоф қурилиш" миллий ахборот тизими билан интеграциялаштирилди ва бу маълумотлар барча учун очиқ. Қурилиш-пудрат ташкилотларининг рейтинги билан  reyting.mc.uz сайти орқали  танишишингиз мумкин.

Ўзбекистон Республикаси  

Қурилиш вазирлиги матбуот хизмати