English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Энди пойтахтдаги ҳар бир дарахт қаттиқ назорат қилинади
13:13 / 2021-08-09

Ижтимоий тармоқларда пойтахтимизнинг Учтепа туманидаги 24-мавзе, 28, 29- уйлар олдида ноқонуний дарахт кесишга уринаётган шахснинг жамоатчилик томонидан тўхтатиб қолингани акс этган видеолавҳа юзасидан Ўзбекистон Экологик партияси марказий кенгаши ижроия қўмитаси раиси Н.Обломуродов бошчилигида ўрганиш ишлари олиб борилиб, бу ерда истиқомат қилаётган аҳоли вакиллари билан учрашув ўтказилди.

Маълум бўлишича, Учтепа тумани Изза кўчаси 219-уйда яшовчи Б.Даминов аҳоли яшаш ҳудуди орасида қурилиш қилиш мақсадида ёлланма ишчини жалб қилган ҳолда мазкур ҳудуддаги бир туп диаметри 39,4 саниметр бўлган сафора дарахтини кесмоқчи бўлган вазиятда аҳоли вакиллари томонидан тўхтатиб қолинган.  

       Кескин норозиликларга сабаб бўлган мазкур ҳолат Ўзбекистон Экологик партияси томонидан назоратга олинди.  

       Назорат ишларига Экология инспекцияси ҳамда профилактика инспектори  жалб этилди. Бу борада жойларда ҳам жамоатчилик эшитувини ўтказиш режалаштирилган. Учрашувда  партия раҳбари пойтахтдаги ҳар бир дарахт кучли муҳофаза қилинишини, уларнинг ноқонуний кесилишига йўл қўймаслик ҳақида гапириб ўтди.

       Ўзбекистон Экологик партияси Учтепа тумани ҳокимлиги, мутасадди ташкилотларни мазкур ҳолатни қайта кўриб чиқишга чақирди.    

 

Д. Маматова, ЎзА