Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Энди пенсияга чиқиш учун ҳужжат кўтариб юришга ҳожат йўқ
16:30 / 2025-07-17

Мамлакатда кекса, боқувчисини йўқотган ва меҳнатга лаёқатсиз аҳолига давлат хизматларини кўрсатиш тизими босқичма-босқич ислоҳ қилиниб, фуқароларга пенсияларни тайинлаш юзасидан кўрсатилаётган давлат хизматлари сифатини янада яхшилаш ҳамда ортиқча бюрократик тўсиқларни бартараф этиш борасида изчил ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Қашқадарё вилоят бошқармаси масъуллари иштирокида бўлиб ўтган матбуот анжуманида батафсил тўхталиб ўтилди.

Президентимизнинг 2023 йил 31 октябрдаги “Аҳолига пенсия тайинлаш бўйича кўрсатиладиган давлат хизматлари сифатини янада оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори асосида 2025 йил 1 мартдан  бошлаб 60 ёшга етган эркаклар ва 55 ёшга етган аёлларга пенсиялар шу куннинг ўзида автоматик тарзда яъни ариза ёки бирор бир турдаги ҳужжат талаб этмаган ҳолда тайинланмоқда. Бунда шахсга оид, шунингдек, иш стажи, иш ҳақи тўғрисидаги маълумотлар Адлия вазирлиги, Бандлик вазирлиги ва Солиқ қўмитасининг электрон базаларидан олиниб, фуқаронинг дастлаб пенсияга бўлган ҳуқуқи аниқланиб, миқдори ҳисоблаб чиқилмоқда.

Фуқароларнинг келажакда ушбу қарор билан ортиқча оворагарчиликларига яъни вақт ва маблағ сарфларига чек қўйилди.

Пенсия ёшига етган фуқарога шу куннинг ўзида пенсия автоматик яъни проактив тарзида тайинланганидан сўнг, фуқаронинг мобил алоқа воситасига маълумот юборилмоқда. Энди барча кекса ёшдаги фуқаролар ҳам телефон мобил алоқасидан фойдаланмаслиги мумкин. Бунда ушбу тоифадаги фуқаролар учун яшаш манзилига Ўзбекистон Почтаси орқали пенсия тайинланганлиги ва миқдори тўғрисида 5 кун муддатда хат юбориш орқали маълум қилиш амалиёти йўлга қўйилган.

Янги тартибга кўра пенсия ёшига етиб  [OKOZ: 1.02.00.00.00 Davlat boshqaruvi asoslari / 02.07.00.00 Ma’muriy-huquqiy tartiblar (rejimlar) / 02.07.08.00 Jismoniy va yuridik shaxslarning murojaatlari;

2.06.00.00.00 Ijtimoiy ta’minot va ijtimoiy sug‘urta to‘g‘risidagi qonunchilik. Ijtimoiy himoya / 06.06.00.00 Pensiyalar / 06.06.02.00 Yoshga doir pensiya]

меҳнат фаолиятини давом эттирган ҳолда ёшга доир пенсияга кейинроқ чиқиш истагини билдирган фуқароларга “проактив” шаклда тайинланган пенсияни рад қилиш ҳуқуқи берилди. Ёшга доир пенсия фуқаронинг кейинчалик қилган мурожаатига асосан давлат пенсия таъминоти тўғрисидаги қонунчиликда белгиланган муддатларга мувофиқ қайтадан ҳисобланиши ва тайинланиши мумкин.

Шунингдек, Президентимизнинг 2025 йил 27 майдаги “Ногиронлик пенсиялари ва компенсацияларни тайинлашда проактив хизматларни жорий этиш тўғрисида”ги қарори асосида 2025 йил 1 июлдан фуқароларга Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги қошидаги тиббий ижтимоий эксперт комиссиялари томонидан I ёки II гуруҳ ногиронлиги белгиланиши муносабати билан пенсияларни алоҳида мурожаат талаб этмаган ҳолда проактив шаклда тайинланмоқда. 

Натижада фуқароларнинг мазкур жараёндаги ҳужжат тўплаш, бевосита Пенсия жамғармасига бориб ариза бериш каби оворагарчиликларининг олди олиниб, уларга қулайлик яратилди. Жараёнда инсон фактори минималлаштирилди.

Маълумотларга кўра, бугунги кунда тегишли вазирлик ва идораларнинг ахборот тизимларидан олинган электрон маълумотлар асосида Қашқадарё вилоятида 63 фоиз пенсия ёшига етган фуқароларга ёшга доир пенсиялар проактив шаклда тайинланмоқда. 

Бироқ расмий меҳнат фаолиятини бир неча йиллар олдин якунланган фуқароларнинг меҳнат дафтарчасидаги ёзувлар Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг ЯММТ(Ягона миллий меҳнат тизими) дастурига киритилмаганлиги сабабли, уларга проактив шаклда пенсия тайинлаш рад этилишига сабаб бўлмоқда.

Мазкур муаммонинг ечими сифатида давлатимиз раҳбарининг 2025 йил 26 июндаги фармонига асосан 2025 йил июль-октябрь ойлари давомида ҳоким ёрдамчилари ҳар бир маҳалладаги “маҳалла еттилиги” билан биргаликда фуқароларнинг меҳнат дафтарчаси маълумотларини туман (шаҳар) камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлимлари орқали рақамлаштириш бўйича тарғибот ишларини амалга оширсин, дея белгилаб қўйилди.

– Фармон ижроси доирасида бугунги кунда вилоятда ҳамкор ташкилотлар иштирокида Фуқароларни меҳнат дафтарчаларини рақамлаштириш жараёнига кўмаклашиш мавзусида семинарлар ташкил этилмоқда, – дейди  Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси вилоят бошқармаси бошлиғи Алишер Ражабов. – Маҳалла еттиликларининг жойлардаги бевосита раҳбарлари – “маҳалла еттилиги” аъзолари белгиланган хизмат вазифаларини бажариш билан бир вақтда фуқароларга меҳнат дафтарчаларидаги ёзувларни рақамлаштириш тарғиботини амалга ошириб, ушбу масалада фуқароларга бевосита кўмаклашмоқда. Қашқадарё вилоят камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси бошлиғи томонидан меҳнат дафтарчасидаги ёзувларни ЯММТ дастурига киритиш мақсадида бошқарманинг туман(шаҳар) бўлимларига мурожаат қилаётган фуқароларни тўсиқларсиз қабул қилиниши таъминланмокда.

Ўлмас Баротов, ЎзА мухбири