Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Энди озиқ-овқат экспортёрлари сифат ёрлиғини ўзимиздан олишади
18:16 / 2022-05-23

Давлатимиз раҳбарининг “Ўзбекистон Республикасида мувофиқликни баҳолаш тизимини янада такомиллаштириш ва синов лабораториялари комплексини ривожлантириш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, бугунги кунда Ўзбекистон Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматига қарашли Миллий референс лабораторияси таркибидаги синов лабораторияларини замонавий ускуналар билан жиҳозлаш ва халқаро методларни жорий этиш ишлари олиб борилмоқда.

Бундан кўзланган мақсад, маҳсулотлар учун расмийлаштирилаётган гигеник хулосаларнинг нафақат Ўзбекистонда, балки хорижий давлатларда тан олинишига эришиш, шу тариқа Миллий референс лабораториясини босқичма-босқич халқаро даражада аккредитациядан ўтказишдан иборатдир. Хусусан, лабораторияда озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлик кўрсаткичларини халқаро стандартлар асосида синовдан ўтказиш учун 2021–2022 йилларда 21 та замонавий ускуна, бундан ташқари синовлар ўтказиш учун зарур бўлган ёрдамчи жиҳозлар, реактив ва стандарт намуналар харид қилинган.  

Лабораторияда фаолият юритиб келаётган 7 нафар мутахассис Туркиянинг Турк стандартлар институтида билим ва тажриба орттириб қайтди.  

Батафсил маълумот ЎзА You yube каналида:

<iframe width="1280" height="720" src="https://www.youtube.com/embed/fPZ4MlzmRXY" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture" allowfullscreen></iframe>