English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Энди Ўзбекистондаги чет элликлар ҳам фарзандларини мактабга жойлаштириш учун онлайн ариза бериши мумкин
19:21 / 2022-12-16

My.gov.uzда Ўзбекистон ҳудудида доимий ёки вақтинча яшаётган чет эл фуқаролари ҳам фарзандларини мактабга жойлаштириш учун масофадан ариза бериш имконияти яратилди.

Ушбу хизматдан фойдаланиш учун чет эл фуқароларидан қуйидагилар талаб қилинади:

— Ўзи ва фарзандига ЖШШИР олиш;

— Боланинг фан баҳолари қўйиладиган ҳужжати ва унинг ўзбек тилидаги таржимаси;

— Боланинг соғлиги тўғрисида маълумотнома.

Агар аризани боланинг ота-онаси ўрнига қонуний вакил топширса, буни тасдиқловчи ҳужжат ҳам илова қилинади.

ЎзА