Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Энди ўз маблағи ҳисобидан ғалла етиштирган фермерларга ҳосилининг ўн фоизи миқдорида субсидия ажратилади
13:13 / 2025-12-10

Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёевнинг Қишлоқ хўжалиги соҳаси ходимлари куни муносабати билан соҳа вакиллари билан мулоқотида таъкидланди.

Пахтачиликда механизациялаш даражасини 85 фоизга етказиш учун келаси йил яна 800 та терим машинаси, 450 та кўп функцияли сеялка ва 3 минг дона плёнка йиғадиган машина олиб келиниши белгиланди.

Қишлоқ хўжалиги жамғармасидан пахта етиштириш учун фермерларга ҳар бир гектарга ажратиладиган маблағ 1,4 баробар кўпайтирилиб, 17,5 миллион сўмга етказилади.

Умуман, пахтачиликдаги ишларни янада жонлантириш учун 2026 йилда деҳқон ва фермерларни қўллаб-қувватлашга 35 триллион сўм берилади.

Ғаллачиликда ҳам шўр, сувсизлик ва иссиққа чидамли янги навларни яратиш борасидаги изланишлар янада кучайтирилиши таъкидланди.

Яқинда Мексикадаги Жаҳон маккажўхори ва ғаллачилик тадқиқотлар марказидан 100 дан зиёд янги ҳосилдор ғалла нави олиб келинди. Қорақалпоғистон, Андижон, Қашқадарё, Жиззахдаги ғаллачилик институтларини модернизация қилишга Жаҳон банки маблағидан 10 миллион доллар берилди.

– Бу ҳаммаси эмас! Энди ўз маблағи ҳисобидан ғалла етиштирган фермерларга пахтадаги каби ҳосилининг 10 фоизи миқдорида субсидия ажратилади, – деди Президентимиз.

ЎзА