Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Энди олий даргоҳни битирган ёшлардан иш стаж сўралиши тўғрими?
10:52 / 2022-08-18

«Халқ таълимидаги мутасаддиларга яна аччиқ гапиришга мажбурмиз. Чунки номимга келаётган мурожаатларнинг аксарияти ўқитувчи ва ўқитувчи бўлолмаётганлардан келмоқда», дея маълум қилади депутат Жаҳонгир Зияев.

Шундай мурожаатларнинг бир билан танишинг:

«Ассалому алайкум, шу ёш кадрларни ишга қабул қилиниши ҳақида маълумот берсангиз. Университетни шу йил битирдим, инглиз тилини биламан (C1 даражали), компьютерда бемалол ишлай оламан, аммо қаердан иш сўрасам, стаж сўраяпти. Энди ўқишни битирган талаба стажи ёқ деб ишга олинмайдими? Ҳозирда Бухоро вилояти Шофиркон туманда яшайман. Аммо магистратурада ўқишим сабаб, Тошкент шаҳридан иш излаяпман».

«Бу хабарни ўқиб, йиғлашни ҳам, кулишни ҳам билмайди киши. Энди олий даргоҳни битирган ёшдан стаж сўралиши қайси қонун-қоидага, мантиққа тўғри келади? Келмайди ҳам, – дея муносабатини давом эттиради депутат. – Мурожаатчи қиз билан гаплашдик. Бухоро давлат университетининг география факультетини тугатиб, бакалавр бўлган. Ҳозир Тошкентда магистратура йўналишида ўқишга тайёргарлик кўрмоқда. Унинг айтишича, Юнусобод ва Олмазор туманлари биржаларига иш сўраб борган. Улар ёрдам бериш ўрнига эшикни кўрсатиб, «ўзингиз излаб топинг», дейишган. Беш-олтита мактабга борган қизни директорлар «Талабани ишга олмаймиз» ёки «Стажингиз йўқ экан», деган важлар билан умидсиз қайтаришган».

Дарҳақиқат, шу йилнинг 4 март куни Президент иштирокида айнан шу мавзуда видеоселектор йиғилиши ўтказилиб, ҳозирда талабалар ишлаши мумкин бўлган 105 мингта вакант борлиги ва шу боис 2 ва 3, ҳатто 1-курс талабалари ҳам ишлаши мумкинлиги, мутасаддиларга ишлашга эҳтиёжи бор талабаларга ёрдам бериб, бандлигини таъминлаши шартлиги бўйича вазифалар берилган эди.

«Наҳот, мактаб директорлари ушбу видеоселектордан бехабар бўлса ёки Президент топшириғи Халқ таълими тизимидагиларга тегишли эмасми? Ахир 105 минг вакант ўриннинг аксарияти шу тизимга тегишли экани барчага маълумку. Яъни, таълим ва хизмат кўрсатиш соҳаларида 22 мингта бўш ўрин мавжуд. Айниқса, пойтахт мактабларида. Демак, бундай хатти-ҳаракатдан таниш-билишчиликнинг ҳиди келяпти, назаримда. Акс ҳолда, университетни муваффақиятли тугатиб, камига инглиз тилида C1 даражали сертификатга эга бўлиб, катта умидлар билан Тошкентга келган қиз иш излаб пойтахт кўчаларида сарсон бўлмасди», дея ёзади Жаҳонгир Зияев.



ЎзА