English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Энди Навоийдан Қаршига 30 минг сўм билан борса бўлади
18:59 / 2020-11-09

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги, "Ўзавтотранссервис" масъулияти чекланган жамияти ҳамда Навоий вилояти ҳокимлиги ташаббуси билан Навоий шаҳрига 20 дона замонавий “Yutong” русумли автобуслари келтирилди.

Навоий вилоятини мамлакатимизнинг бошқа ҳудудлари билан ҳар томонлама интеграциясини кучайтириш мақсадида хайрли ишга қўл урилди. 

Вилоятга олиб келинган автобуслар энди республикамизнинг барча (водийдан ташқари) ҳудудига махсус йўналишларда қатнайди.

Навоий автошоҳбекатидан белгиланган жадвал асосида Самарқанд, Тошкент, Урганч, Хива, Қарши, Бухоро шаҳарлари орқали қатновнинг йўлга қўйилиши ҳамюртларимиз учун яна бир қулайлик яратади.

Энг муҳими, замонавий, қулай мазкур автобусларда қатнов тарифи анчайин арзон. 

Жумладан, салкам 120 километр масофадаги Навоий – Бухоро йўналиши 15 000 сўм ёки Навоийдан 270 километр олисдаги Қарши шаҳригача йўл ҳақи 30 000 минг сўм экани айни муддаодир.

Сирож АСЛОНОВ (сурат), ЎзА