Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Энди мурожаатларга янгича ишлаш услубида ечим изланади
09:37 / 2021-08-06

Жиззах вилоятида ҳам барча мутасадди раҳбарлар томонидан ўтказилаётган шахсий қабуллар ишлашнинг янгича тизими асосида ташкил этилмоқда.

Жиззах вилояти прокурори, 2-сектор раҳбари Исломжон Эргашходжаев томонидан карантин талабларига тўла риоя қилган ҳолда ўтказилган навбатдаги фуқаролар қабулида йиллар давомида ечимини топмасдан келаётган мурожаатларга ишлашнинг янги тизимига таянилган ҳолда ечим изланди.

Қабул жараёнида фуқароларни уй-жой билан таъминлаш, ишга жойлаштириш, банк кредит маблағлари ажратилишидаги сунъий тўсиқлар, мурожаатчилар томонидан ноҳақ чиқарилган, деб қаралаётган суд қарорлари ва бошқа ижтимоий-иқтисодий масалалар юзасидан жами 93 нафар жисмоний ва юридик шахслар томонидан мурожаатлар келиб тушди.

Мазкур мурожаатларнинг 37 таси жойида қаноатлантирилган бўлса, қабул давомида кўтарилган 8 та масала юзасидан мурожаатчиларга ҳуқуқий тушунтириш ва маслаҳатлар берилди. Шу куни фуқаролар томонидан кўтарилган 48 та мурожаат ўрганилиши қўшимча вақт талаб этганлиги сабабли, мутасаддиларга вазифалар юклатилиб, аниқ топшириқлар берилди ва аҳолининг ушбу мурожаатларни вилоят прокурори шахсан ўз назоратига олди.  

Ишлашнинг янгича тизими асосида ўтказилаётган бу каби қабуллар 2-секторга қарашли бошқа ҳудудларда ҳам белгиланган жадвал аосида давом эттирилади.

[gallery-3315]

А.Қаюмов, Ж.Ёрбеков (сурат), ЎзА