French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Энди кичик ва ўрта корхоналарда ҳам энергия самарадорлик бўйича янгича тизим бўлади
16:08 / 2026-02-13

Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев раислигида тармоқ ва ҳудудларда юқори иқтисодий ўсиш суръатларини таъминлаш бўйича асосий вазифалар муҳокамасига бағишлаб ўтказилаётган йиғилишда таъкидланди.

Кичик ва ўрта корхоналар йилига 5 миллиард куб метр газ ва 20 миллиард киловатт-соат электр энергияси истеъмол қилмоқда.

Эндиликда кичик ва ўрта корхоналарда ҳам энергия самарадорлик бўйича янгича тизим бўлади ва уч йиллик дастур ишлаб чиқилади.

Ҳар бир тумандаги энергия сарфи энг юқори 5 тадан корхонада энергия аудити ўтказилади, ушбу корхоналарда энергия тежамкор чораларни амалга ошириш учун 100 миллион доллар арзон ресурс жалб қилинади.

Мутасаддилар ва ҳокимлар 2026 йилда кичик ва ўрта корхоналарда 100 миллион куб метр газ ва 500 миллион киловатт-соат электрни тежаш чораларини кўриши муҳимлиги қайд этилди.

Яна бир масала – республикадаги 917 мингта ёритиш чироқлари йилига 330 миллион киловатт-соат электр сарфлаяпти. Чироқ кундузи ҳам ёниқ турган ҳолатлар кам эмас.

Ёритиш устунларига кичик қуёш панели, батарея, кун ёришишига қараб, ўзи ўчиб-ёнадиган датчик ўрнатишни бошлаш топширилди.

ЎзА